Мазҳабсизлик динсизликка олиб боргувчи кўприкдир.

Мазҳабсизлик динсизликка олиб боргувчи кўприкдир.

imon.uz 2024-09-30 03:30:48 118

         Сиёсатдан заррача тушунчаси бўлмадан,  уни билишни даъво қилаётган кишини ҳақиқий сиёсат вакиллари билган ҳолларида унга эътибор қаратмаганларидек, йўлида учраган гуруҳга мен сизларнинг сафларингизданман деб халоиқни алдашга уринаётган киши билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ.

         Ислом динидаги бирор ҳақ мазҳаб йўлидан юрмасдан қайси гуруҳни кўрса мен сизларданман деб алдаб, мазҳаблар орасида сарсон кезиб бемазҳаблик йўлини тутган киши ҳаммадан ёмонроқ ва тубанроқдир.

         Ҳар бир фаннинг ўз мутахассислари бор. Агарчи улар битта илмда мутахассис бўлсалар ҳам услублари бир бириникидан фарқ қилади. 

Масалан фалсафанинг ҳаммага маълум қоидаларидан хабардор бўлмасдан файласуфликни даъво қилган кишини одамлар файласуф эмас, девоналардан бири деб ҳисоблайди. Илму фанлар борасида китоб ёзган уламоларнинг қайси фан, қайси тилда китоб ёзишларидан қатъий назар ўзларига хос қоида ва муайян услублари бор. Уларнинг соф булоқларидан ховучлаб сув ичишни хоҳлаган кишилар уларнинг услубларига эътиборсиз бўлмасликлари,  уларнинг этакларини тутганларнинг орзуларини ахмоқликка чиқармасликлари лозим.

Исломнинг келгандан хозирги давримизга қадар уламолар ислом фиқҳига эътибор берганчалик ҳеч бир илмга мукаммал даражада эътибор қаратмаганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларига диндаги фиқҳни, истинбот йўлларини ўргатардилар. Ҳатто олтита саҳоба розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидаёқ фатво бериш билан шуғулланардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг ҳам саҳобалар ўша олтита фақиҳ саҳобалрдан илм ўрганишда давом этдилар. Ва уларнинг соҳоба ва тобеъинлар орасида фатво масаласида машҳур бўлган шогиртлари ҳам бор эди. Мадина ваҳий нозил бўлган жой хисобланар, саҳобалар жумҳуриниг қараргоҳи бўлиб қолди то хулофаи рошидинларнинг учунчиси даврининг лохирига қадар. Кўплаб мадина аҳлидан бўлган тобеъинлар саҳобалардан нақл қилинган ҳадис ва фиқҳга оид ҳар хил масалаларни тшплашга киришиб кетди. Ҳатто мадиналик еттита фақиҳнинг фиқҳ илмида етук манзиллари бор эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Саъид ибн Мусаййабдан отаси чиқарган ҳукмлар ҳақида сўради. Бу улуғ тобеъиннинг саҳобалар чиқарган ҳукмлари борасида кўп бохабар бўлгани учун.  

Ўша тобеъинларнинг илмлари мадиналиклардан Имом Моликнинг шайхларига кўчди. Имом Молик бу илмларни жамлаб мусулмонларга тарқатишга киришди. Асос ва фаръий масалалар юзасидан Моликий мазҳаби Имом Моликка нисбат берилди. Кўплаб уламолар унга эргашди. Унинг ҳужжатлари кучлилиги, асл манҳажи нурли бўлганлигини юқори бахолаб асрлар давомида унга эргашиб келди. Агар унга мансуб бўлган ўша уламолардан бирортаси ўзи асос солган янги мазҳабга даъват қилганида эди унинг илми бепаён, назари кучли бўлгани учун ўзига эргашадиганларни топарди. Лекин улар Мадина олимининг мазҳабига мансутликни сақлаб қолишни афзал билдилар. Одамларни иттифоқликда ушлаб туришга ҳарис, иштиёқман бўлганликлари учун. Улар билардилар Имом Моликдан ривоят қилинган айрим заъиф масалаларни кучлироқ ҳужжат,  маҳкамроқ назар топилгунига қадар мазҳабда амал қилишни тарк қилинишини билардилар. Мазҳаб фақиҳларининг райига асосан ҳатто мазҳабнинг заъифлик ўринларини кейинчалик тузатган кишиларнинг ислоҳи натижасида бу мазҳаб кучга тўлди. Ҳатто мутааххиринлардан бирортаси унга қарши чиқадиган бўлса ёки нотаҳа қиладиган бўлса боши кетадиган даражада кучайиб кетди. Тўртала имомларнинг мазҳаби ҳам ҳудди шундай эди. Масалан Куфага Умар розияллоҳу анҳу асос солганларидан сўнг, унинг атрофига араб қабилаларининг энг фасиҳларини жойлаштиргандан сўнг, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни юборди. Куфаликларга Аллоҳнинг динини таълим бкриг учун. Ва айтдиларки: “Мен Абдуллоҳни ўзимдан кўра сизларга илиндим”, дедилар. Ана шу Абдуллоҳнинг илм бобидаги манзиласи саҳобалар ўртасида жуда ҳам улуғ эди. У ҳақида умар айтарди: “Этаги илм билан тўлган киши”, дерди. Бу ҳақида ҳадис ҳам келган: “Мен умматимга ибн Умму Абд рози бўлган ҳукмга розиман”, дейилган. Бошқа ҳадисда: “Ким Қуръонни ғуддан нозил бўлганидек ўқишни истаса Тбн Умму Абд ўқиганидек ўқисин”, дейилган.

Ибн Масъуднинг қироатини Осим Зур ибн Ҳубайшдан ривоят қилган. Шунингдек Али розияллоҳу анҳунинг қироатини Осим Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан ривоят қилган.

Шундай қилиб Ибн Масъуд Куфаликларга Умар розияллоҳу анҳунинг охирги даврларига қадар таълим бериш билан шуғулландилар. Бу борада ниҳоятда қаттиқ киришганларидан ҳатто Куфани фақиҳлар босиб кетди. Али розияллоҳу анҳу Куфага кўчиб ўтгач у ердаги фақиҳларниг кўплигидан жуда хурсанд бўлиб: “Аллоҳ Ибн умму Абдни Ўз раҳматига олсин, бу қишлоқни илм билан тўлдирибди”, дедилар.

Илм шаҳри эшиги бўлган Али розияллоҳу анҳу уларга илм беришни ўз зиммаларига олдилар. Ҳатто Али розиялоҳу анҳу Куфани пайтахтликка танлаганлари ва кучли саҳоблар Куфага келганликларидан кейин мусулмонларнинг шаҳарлари ичида фақиҳ ва муҳаддислар кўплиги, Қуръон илмлари, арабий илмларни ўргатгувчилар кўплиги билан беназирга айланди.

Ижжилий: “биттагини куфанинг ўзида у ерда вақтинча истиқомат қилиб турган, унинг атрофида илм бераётганлардан ташқари 1500 саҳоба кўчиб ўтган”, деган. Сўнгра Ироқдаги      бошқа шаҳарларга ҳам бу илм еўчиб ўтди. Али ва ибн Масъуд розияллоҳу анҳумрнинг Ироқдаги буюк шогиртларининг таржимаи ҳолларини битта китобга жам қилиб ёзиладиган бўлса катта гина китоб бўлади. Бу рисола уларнинг исмларини тўлиқ келтириладиган ўрин эмас. Ана ўшаларнинг барча илмларини Иброхим ибн Язид Нахаъий ўзида жамлади. Унинг райлари - фикрларини Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан ва Мусанниф ибн Абу Шайба ва бошқаларнинг асарларида  ёзилган. Иброҳим Нахаъийнинг мурсалларини танқидчилар ҳам саҳиҳ хисоблайдилар. Шаъбий у кишини барча шаҳар уламоларидан устун йўяди. У киши ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Шаъбийни ғазотлар ҳақидаги ҳадисларни айтиб турганларини кўрганларида: “Мен ғазотларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган бўлсам ҳам у мендан кўра ҳадисларни яхшироқ ёд олган”, деганлар.

Анас ибн Сирийн: “куфага бордим, у крда тўрт минг нафар кишиларни ҳадис талабида юрганларини ва тўрт юз нафарини эса фақиҳ бўлганликларини кўрдим”, деган. Бу Ромаҳурмузийнинг “Ал-Фосил” номли китобида келган.

Абу Ҳанифа ўша зотларнинг илмларини жамладилар. Ўзи ва қирқта фиқҳ, ҳадис, Қуръон илмлари ва арабийй илмларида моҳир бўлган шогиртлари билан фиқҳ академиясида музокара қилганларидан кеййин китоб қилиб ёздилар. Бу малумотларни Таҳовий ва бошқалар ёзиб кетганлар.

Бу улуғ Имом ҳақида бу кишининг мазабида бўлмаган Муҳаммад ибн Исҳоқ Надим: “Қуруқлик ва ҳўлликдаги, шарқ ва ғарбдаги, узоқ ва яқиндаги илмар Имом Абу Ҳанифанинг китобида бор”, деган.

Имом Шофеъий: “Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифанинг қўлига қарамдирлар”, деган.

Сўнгра шофеъий келиб иккита илм манбасидан илмларни жамлайди ва Муслим ибн Холид каби Макка аҳлидан олган илмларини зиёда қилади. Муслим ибн Холид илмни ибн Журайждан, у Атодан, у ибн Аббос розияллоҳу анҳудан олган. ... Шофеъиййнинг шогирталри ва шогиртларининг шогиртлари билан тўлиб кетди. Улар бутун олмни илм билан тшлдирдилар. Мисрликлар унинг ва шогиртларининг илмларини энг яхши билган кишилардир. Зеро Шофеъий умрининг сўнгги йилларида Мисрда яшаган ва у ерда янги мазҳатларини тарқатганлари учун. Ва у крда дафн қилинганлар. Бу ўринда бошқа имомларни гапирадиган бўлсак бу мақолага сиғмайди. Чунки уларнинг ислом фиқҳига қўшган яяхшиликлари кўплигидан. Улар бир овоздан фиқҳий масалаларнинг учдан иккисига иттифоқдирлар. Қолган учдан бирида эса уларнинг фикрлари ва ҳужжатлари хилма хил. Уларнинг мадориклари фиқҳ аҳлининг китобларида ёзиб кетилган.



Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид