130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Миллатлар аро тотувлик жамият устуни
imon.uz 2024-05-10 01:49:16 249Ўзбекистон миллий таркибининг ўзига хослиги унинг алоҳида хусусиятидир. Шу билан биргаликда у минтақадаги энг кўп миллатли мамлакатдир. Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигини ўзбеклар ташкил этсада, бу ерда кўпдан- кўп миллат ва элатлар тинч–тотув истиқомат қилишиб, бу гузал юртда яшаётганларидан ҳамиша фахрланадилар.
Тарихга назар соладиган бўлсак, бундан бир аср аввал ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 70 га яқин миллатлар истиқомат қилган бўлса, ҳозирда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилишмоқдалар. Шунинг учун бу муқаддас заминда турли – туман миллат ва элатларнинг истиқомат қилиб, бораётганликлари ҳам инобатга олиниб, улар ўрталаридаги муносабатларда барқарор тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида бағрикенгликни, яъни миллатлар ўртасида бағрикенгликни ва тотувликни ривожлантириб бориш амалга ошириляпди.
Чунки миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик жамият ва мамлакат учун катта аҳамиятга эгадир. Миллатлар ўртасидаги турли урф-одатларни, маросимларни ва турли диндаги кишиларни бир-бирларига боғлайдиган, мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган риштага биз бағрикенгликни айтадиган бўлсак хато қилмаймиз. Миллатлараро тотувликни жамият устуни дейишимиз мумкин, одатда айтилиши бир оғиз сўз бўлиб туюлсада, бунда жуда катта аҳамият ва хақиқат бордир.
Миллатлар ўртасидаги тотувликка, бағрикенгликка муқаддас Ислом динимизда катта эътибор қаратилган. Ғарб давлатларида бағрикенглик ёки чидамийлик тушунчасига толерантлик дейилади.Улар айтишадики, Ислом динида ҳатто ўқиладиган намозларида ҳам толерантлик бор деб, эътироф этадилар.Хақиқатдан ҳам, динимизда ўқиладиган беш вақт намозга бир назар ташлайлик, биз кўпчилик билан адо этиш вақтимизда, ким миллатидан қатъи назар, бир сафга туриб адо этамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилганки:
“Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир – бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли – туман) халқлар ва қабила (элат) лар қилиб қудик.Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингизтақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”. ( Ҳужурот сураси – 13 )
• Биринчидан, барча инсонлар бир ота онанинг фарзандларидир.
• Иккинчидан, инсонларнинг турли эл –уруғларга бўлинишлари бир бирлари билан ер ёки мол дунё талашиб уруш жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ўзлари халифа бўлган заминни обод қилишлари учундир.
•Учинчидан, демак инсонлар қилаётган амаллари ва қалбларига қараб баҳоланади,бирор миллатннинг иккинчи миллатдан устунлиги йўқ, фақат юқоридаги фазилатларга эришган миллатнинг даражаси кўтарилиб бораверади.
Мамлакатимизнинг нуфузи, тараққиёти ошиб бораётган бир вақтда, ҳукуматимиз томонидан миллатлараро тотувликка имкониятларни яратилиб борилаётганлиги не чоғлиқ кишини қувонтириши табиий. Чунки мустақил ватанимизни эришаётган ютуқларида ва юксалиб боришлигида миллатлар ўртасидаги тотувликни бағрикенгликни аҳамияти ўлкан.
Собиқ Шўро парчаланиб кетганидан сўнг, ташқи ва ички кучларнинг салбий таъсири миллатлараро дўстона мунасабатларга катта таъсир ўтказди. Шуни унутмаслик керакки, Яратганни марҳамати билан, мустақиллик давридан шу кунгача мамлакатимиз ҳудудида бирорта миллатлараро можаро бўлгани йўқ. Бу эса аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган бағрикенгликнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.
Асрлар давомида эъзозланиб келинаётган, дунё аҳлига диний ва дунёвий илмлардан устозлик қилган аждодларимиз ҳеч қачон миллатчилик ёки айирмачилик руҳида бўлмаганлар.
Дин ва миллат гуёки икки кўзга ўхшайди, агар унинг бири касалланса иккинчисига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Миллатлар ўртасидаги тотувликка, яхши муносабатларда бўлишга, ўзаро ҳурмат ва илтифотларга Ислом диннинг аҳамияти ўлкандир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бошқа мамлакатларга элчилар юбориб,
улар билан ниҳоятда самимий муносабатлардабўлишбилан биргаликда, ўзлари уларга алоҳида эътиборда бўлардилар.
Миллатлараро тотувлик жамият устуни бўлиб, жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир. Бу ғоя – ҳар бир миллат вакилининг истеъдоди ва салоҳиятини тўла руёбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади.
Ўзбек халқи ўзининг одамийлиги, меҳрибонлиги, бағрикенглиги билан ҳамиша дунёда ажралиб келган. Бу халқ ўзининг аждодларидан қолган бой маънавий меросларига ҳамиша амалда бўлиб, юксак обрў эътибор қазонган. Қайси соҳани олиб қарамайлик, диний ва дунёвий илмларда жаҳонда шуҳрат топган бу миллат, бағрикенглик ва тотувлик жиҳатларидан ҳам устозлик қилса арзийди десак ҳеч хато қилмаган бўламиз.
Демак ўз динимизни, маънавиятимизни, урф – одатларимизни, ўзимизга хос ва мос бўлган аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бағрикенглик тушунчаларимизни, фарзандларимизга тушунтириб, таълим бериб боришимиз керак, зеро улар ҳам дунёда энг бағрикенг, ўрнак оладиган миллатлардан бўлиб қолсинлар.