130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Мунофиқ деб кимга айтилади/
imon.uz 2024-10-08 04:57:17 119Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўрт
нарса бор. Кимда шу хислатлар бўлса, у тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда ўша
хислатлардан биттаси бўлса, ўшани тарк қилгунча унда нифоқнинг битта хислати
бўлади. Қачон гапирса, ёлғон гапиради. Қачон аҳдлашса, доғда қолдиради. Қачон
ваъда берса, устидан чиқмайди. Қачон хусуматлашса, фожирлик қилади», дедилар».
Демак мунофиқнинг сифатлари: ёлғончилик,
аҳдлашиб, доғда қолдириш, ваъдапозлик, фожирлик.
Биринчи
ёлғончилик:
Ёлғончилик
мунофиқликнинг бош сифатларидан бири экан. Ёлғон гапирган одам ўзида
мунофиқнинг бир сифати борлигини эсдан чиқармаслиги лозим.
Иккинчи аҳдлашиб, доғда қолдириш:
Мунофиқ
ўзига қарши тараф билан ярашув ёки бошқа мақсадда ахднома тузади. Аммо у бу
ахдномани унга амал қилиш учун эмас, ўзи билан ахднома тузган тарафни доғда
қолдириш учун тузади. Иккинчи тараф ахдномага ишониб, мунофикдан ўзига нисбатан
ёмонлик содир бўлишидан ғофил қолади. Мунофиқ эса, ахдига вафо қилмай қарши
тарафга зарар етказишда давом этади. Келишилган аҳдга вафо қилмайдиганлар
ўзларида мунофиқликнинг бир сифати борлигини унутмасликлари лозим.
Ваъдапозлик:
Мунофиқ
ваъдани бераверади, аммо устидан чиқмайди. Чунки унинг номи ўз номи билан мунофиқ-да.
Унинг сирти бошқа, ичи бошқача. У сиртида ваъдани бераётганида ичида унга амал
қилишни ўйлаб ҳам қўймаган бўлади. Ваъдасига вафо қилмайдиганлар ўзларининг
мунофиқлардан эканликларини эсдан чиқармасликлари лозим.
Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамсаа розияллоҳу анҳудан ривоят крлинади:
«Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир
савдо иши килдим. Менда у зотнинг бир оз ҳақлари қолди. Мени уни турган
жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим. Уч кундан кейин
ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб:
«Эй
йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб
турибман», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Ваъдага
вафо қилиш мана бундоқ бўлади. Бир кишини бир жойда уч кун кутиш-а! Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ваъдага вафо
қилишлари билан ном чиқарган эдилар. У зот Пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам бу
олий ахлоқ ила донг таратдилар. У зотнинг умматлари ҳам бу ахлоққа содиқ қолдилар.
Ҳозирги мусулмонлар ҳам бу ахлоқни унутмасликлари зарур.
Тўртинчиси фожирлик:
Бу
ердаги хусуматлашиш ҳақни талаб қилиб тортишиш бўлиши ҳам мумкин. Ҳатто ўша
пайтда ҳам фожирлик қилиш - ёмонликда ҳаддан ошиш мумкин эмас. Баъзи бир
кишилар ўз душманини қоралашда ҳаддан ошиб кетадилар. Бу ҳам мунофиқликнинг
аломатларидан бири экан. Душман бўлса ҳам, хусуматлашаётган бўлса ҳам уни
ёмонлашда ҳаддан ошмаслик лозим экан. Хусуматлашганда фожирлик қилишга
ўтадиганлар ўзларида мунофиқнинг сифатларидан бир сифат борлигини эслаб қуймоқлари
лозим.
Ушбу
сифатларни ўзига доимий равишда раво кўрганлар тўлиқ мунофиқ бўлар экан.
Улардан биттасини ўзига раво кўрган кишида мунофиқликнинг бир сифати бўлар экан.
Мақола “Ҳадис ва Ҳаёт” китоби
асасида тайёрланди.