Роҳат - жаннатда.

Роҳат - жаннатда.

imon.uz 15-10-2024 62

Аллоҳ таоло “Балад” сурасининг 4 - оятида:

“Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик”, деб марҳамат қилади.

Дарҳақиқат, бошқа махлуқотларга нисбатан инсоннинг бу дунёдаги ишлари машаққатлироқ. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума бу оятнинг тафсирида:

“Инсоннинг ҳомилада бўлиши ҳам, туғилиши ҳам, эмиши ҳам, кўкракдан ажратилиши ҳам, яшаши ҳам, ҳаёти ҳам, ўлими ҳам ўзига яраша машаққатли бўлади”, деган эканлар.

Аҳмад ибни Ҳанбалдан қачон роҳат бўлади?, деб сўрашганда у киши қадамингни жаннатга қўйсанг роҳатланасан деб жавоб берганлар.

Жаннатдан олдин роҳат йўқ. Бу дунё фитна мусибат, бало, ғам, ташвиш, касаллик, ҳафагарчилик ва умидсизликдан иборат.

Нигерялик омонатдор ҳамдарсим ўзининг ҳолатини айтиб берди. Унинг онаси кечанинг учдан бири бўлганда уйғотар экан. Эй онажон озгина дам олай деса, сени роҳатинг,  дам олишинг учун уйғотаяпман болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан дер экан.

Салаф уламоларидан Масруқ исимли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга нафсинггизни дам олдиринг дейишса у уни (нафсини) роҳатини хоҳлайман дер эди.

Зиммасида бажариш лозим бўлган амалларни тарк қилиб роҳатни шошилтирадиганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар.

Роҳат деганда фойдали, солиҳ амалларни қилишликни ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришни тушиниш керак.

Кофир бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло “Сод” сурасининг 16-оятида:

“Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!»  дедилар”, деган.

Баъзи олимлар, бу оятни қиёматдан олдин ризқимизни ва яҳшиликдан бўлган насибамизни бизга тезроқ бергин дедилар, деб тафсир қилганлар. Инсон сурасининг 27-оятида эса:

“Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар”, деган.

Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо фикр қилмайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири зарардадир.

Ҳаёт шундай яратилган. Унинг хотимаси йўқ бўлиб кетиш. У соф бўлмаган ичимлик,  на неъмату - азобга, на қийинчилигу - енгилликка, на бойлигу - камбағалликка ўрнашмайдиган ўзгарувчан мижоздир. “Ла таҳзан” китобидан таржима қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

 

 

 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид