130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Омонотга хиёнат кечирилмайди
imon.uz 23-12-2024 4Абу Зарр
разияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига
келиб: “Ё Расулаллоҳ, мени омил (мансабдор) қилмайсизми?” дедим. У зот елкамга
уриб:
"يَا أَبَا ذَرٍّ ،
إِنَّكَ ضَعِيفٌ ، وَإِنَّهَا أَمَانَةُ ، وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ،
خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ ، 6إِلَّا مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا ،
وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا" (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй
Абу Зарр, сен заифсан, албатта бу (амал, мансаб) омонатдир. Албатту бу
амалдорлик қиёмат куни уни ҳаққи ила олган ва ундаги ўз бурчини адо этганлардан
бошқалар учун хорлик ва надоматдир”, дедилар (Имом Муслим
ривоятлари).
Ушбу ҳадиси шарифда ҳам жамият ишларида
ишонч билдириладиган кишиларнинг ўта омонатдор бўлишлари, зиммасидаги ҳар бир
мажбуриятни сидқидилдан адо этиши лозимлиги уқтирилмоқда. Агар бу нарсада
диёнат ва омонат унутилса жуда ҳам ёмон оқибатларга йўлиқиш муқаррар эканлиги
таъкидланмоқда. Бундан ҳар биримиз огоҳ бўлишимиз лозим.
Барча жиноят ва
кўнгилсизликлар омонатларни яхши сақлай олмаслик ва уларга чиройли риоя
қилмасликдан келиб чиқади. Инсонлар бир-бирлари олдидаги бурч ва вазифаларини
яхши билмасликлари ёки билсалар ҳам унга тўла риоя қилмасликларидан
муросасизлик, уруш-жанжал ва мушкул муаммолар вужудга келади.
Мўъминнинг
омонатдорлиги фақатгина мол олди-берди қилганидагина кўлланиладиган хислат
эмас. Балки, бу ҳаётнинг барча қисмиларини қамраб олади. Бу борада Аллоҳ таоло
Қуръони каримда бундай деган:
وَالَّذِينَ
هُمْ لِأَماناتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ راعُونَ (8) وَالَّذِينَ هُمْ عَلى صَلَواتِهِمْ
يُحافِظُونَ (9)
яъни: “Улар (мўминлар) (одамларнинг берган) омонатларига ва (ўзаро боғлаган) аҳд-паймонларига риоя этувчидирлар”, деган. (Мўминун сураси, 8-9
оятлар).
Жамият томонидан
инсонга ишониб топширилган вазифалар ҳам омонатнинг бир кўринишидир.
Вазифаларни бажаришда масъулиятни ҳис қилмаслик, шахсий манфаатлар йўлида
вазифаларни суистеъмол қилиш – буларнинг ҳаммаси масъулиятига ва зиммасидаги
омонатга хиёнат қилиш демакдир. Давлат ва жамият ишида хизмат қилаётган
шахсларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилиши – мамлакат тараққиётига ғов
бўлиши баробарида Охиратда ҳам ҳасрат ва надоматга сабаб бўлади.
Инсон ўз
ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши
амаллар қилишга сарфлаши вожибдир.
Пайғамбаримиз
Муҳаммад соллаллоҳуалайҳи васаллам:
“Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан
сўралмагунча жойидан жилмайди; умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима қилгани,
молини қаердан топиб нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани ҳақида” –
деганлар.
Ислом
таълимоти ялқовлик, лоқайдлик, бепарволик каби ижтимоий иллатлардан узоқда
бўлишимизга, ундан паноҳ тилашимизга амр қилади ва ҳар вақт ҳар куни эрта
туришга ва хайрли амалларни қилишга, ҳамда ёшлик, сиҳҳат-саломатлик, бойлик,
бўш вақт ва дунё ҳаётини ғанимат билишга чорлайди. Имом ат-Термизий
ривоят қилган ушбу хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам насиҳат килиб:
“Беш нарсани беш нарсадан
олдин ғанимат билинг: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни,
фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин
тирикликни ғанимат билинг ”. –деганлар.
Демак, ҳаётда шундай яшаш керак эканки,
сиз ўтганингиздан кейин сизни ўрнингиз билинсин. Сизни яхшилик билан
эсласинлар. Шоир айтади:
“Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин, сен боргил хандон”.