130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Онанинг ўттизминг динорлик тарбияси..
imon.uz 2024-09-16 03:47:10 248“Робиъанинг отаси Фаррух ўғли Робиъа онасининг
қорнидалик вақтида Бани Умайянинг халифалик даврида Хуросон томон урушга
чиқади. Шунда Фаррух хотинига 30 минг динор қолдириб кетади. Кейин ўзининг юрти
Мадинаю Мунавварага
27 йил ўтгандан сўнг қайтиб келади. Отга миниб қўлига найза тутган ҳолида
келади ва уйининг эшигини найзаси ила тақиллатади. Шунда ўғли Робиъа чиқиб,
унинг найза ушлаб турганини кўради. Сўнг: “Эй, Аллоҳнинг душмани, сен менинг
уйимга ҳужум қилиб келдингми?” деб айтади. Отаси: “Йўқ”, деб “Эй, Аллоҳнинг
душмани, сен ҳали оиламга кириб келадиган бегона кишимисан”, деб дўқ қилади.
Шунда бу гапларни айтиб бир-бирларига ташланиб, ёқалашиб кетишади. Ҳатто
қўшнилар югуриб келишади. Ушбу хабар Молик ибн Анас ва бир қанча шайхларга етиб
боради. Улар Робиъага ёрдам бериш учун келадилар. Кўп шовқин-сурон кўтарилади.
Уларнинг ҳар иккаласи бир-бирига:
- Мен сени фақат султоннинг ҳузурида тарк қиламан, -
деб айтишади. Имом Моликни кўрганларидан сўнг барчалари жим бўлиб қолишади.
Имом Молик келиб:
- Эй, шайх сенга бу ҳовлидан бошқа жой қуриб қолибдими!
– деб отасига айтади. Шунда отаси:
- Бу менинг ҳовлим, мен фалончи уруғнинг мавлоси бўлган
Фаррухман, - деб айтади. Унинг овозини эшитган аёли дарҳол уйдан югуриб чиқиб:
- Бу менинг эрим, бу эса ҳомилалик пайтимда қолдириб
кетган унинг фарзандидир, - дейди. Бу гапни эшитган ота-бола бир-бирларини
қучоқлаб йиғлаб юборишади.
Фаррух
хонасига кирганида яна бир бор:
-
Ростдан ҳам бу мени фарзандимми? – деб сўрайди. Шунда хотини:
-
Ҳа, - деб жавоб беради. Кейин Фаррух:
-
Мен сенга қолдирган пулни олиб кел, мана яна 4 минг динор, уларга қўшиб қўй, -
дейди. Хотини:
-
Қолдирган молингизни яшириб қўйганман, бир неча кундан кейин олиб келаман, -
дейди.
Бироз
вақт ўтиб Робиъа масжидга чиқади. Ўз халқасига ўтириб, дарс бера бошлайди. Бу
дарс ҳалқасига имом Молик, Хасан ибн Зайд ва Мадина аҳлининг нуфузли кишилари
қатнашади. Инсонлар Робиъанинг атрофини ўраб олишади. Робиъанинг онаси
Фаррухга:
-
Чиқинг, сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидида намоз
ўқинг, - дейди. У киши чиқиб намоз ўқийди. Кейин намоздан сўнг, катта дарс
ҳалқасига кўзи тушади. Ҳалқага яхшилаб қараса, ўғли Робиъанинг ҳалқаси экан.
Робиъа отасини кўрмаганга солиб, уялганидан бошини қуйи эгади. Рбиъанинг бошида
узун бош кийим бўлади. Отаси уни ўғли эканилигида иккиланиб қолади ва:
-
Бу киши ким? – деб сўрайди. Шунда:
-
У Абу Абдурраҳмоннинг ўғли Робиа, - деб жавоб беришади. Аллоҳ таоло
фарзандимнинг мартабасини олий қилибди, - деб ўз уйига қайтади. Кейин хотинига
қараб:
-
Мен сенинг фарзандингни шундай бир ҳолда кўрдимки, олимлар ва фақиҳлардан
бирортасини бундай даражага чиққанини кўрмаган эдим, - деб айтади. Шунда
хотини:
-
Сизга қайси бири яхши, 30 минг динорми ё ўғлингизнинг эришган бу мартабаси,
шуҳратими? – дейди.
-
Аллоҳга қасамки, албатта ўғлимнинг бу даражага етишгани-да, - деб жавоб беради.
Шунда хотини:
-
Сиз қолдириб кетган барча молни шу йўлда ишлатиб юбордим”, деганида, эри:
-
Аллоҳга қасамки, сен пулларни зое қилмаган экансан, - дейди.
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳни “Уламоларнинг илм олиш ва
таҳсил давомида чеккан машаққатлари битилган саҳифалар” китобидан олинди
(Таржимонларни Аллоҳ Ўз раҳматига мушарраф айласин!).
Абдулфаттоҳ
Абу Ғудда: “Ушбу ҳикояни биринчи бор ўқиганимда, менга ёқиб тушганди.
Кейинчалик бу воқеа ҳақиқатдан бўлганми ё йўқми, деб шубҳаландим. Яхшилаб
ўрганиб чиқсам, менга у ҳикоянинг воқеликда бўлмаганлиги аниқ бўлди, деган.