ЎЗГАНИНГ ШАХСИЯТИГА АЙЛАНМА!

ЎЗГАНИНГ ШАХСИЯТИГА АЙЛАНМА!

imon.uz 03-01-2025 76

"Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилинг!..".

(Бақара сураси, 148-оят)

" У сизларни Ерда (ўтиб кетган ота-боболарингиздан кейин) халифа - ўринбосарлар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан (ризку рўз ва куч-қувватда) юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир".

(Анъом сураси, 165-оят)

"...ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар...".

(Аъроф сураси, 160-оят)

Одамлар турли лаёқат, иқтидор, куч-ғайрат ва ҳунар соҳибларидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларига уларнинг тоқат ва лаёқатларига мос вазифаларни тайинлашлари ҳам у Зотнинг буюклигининг намунасидир.

  Али Қозиликни, Муоз илмни, Убай Қуръонни, Зайд фароиз илмини, Холид жиҳодни, Ҳассон шеърни, Қайс ибн Собит эса нотиқликни эгаллади.

Ўзгага сингиб кетиш ўзликни йўқотишдир, ўзгалар сифатларини ўзлаштириб олиш ўзни ўлдиришдир.

Инсонларнинг сифатлари, иқтидорлари, тили, рангининг хилма-хиллиги ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг мўъжизаларидандир. 

Абу Бакр ўзининг меҳрибонлиги, кўнгли юмшоқлиги билан умматга, миллатга манфаат етказди.

Умар ўзининг салобати билан Исломга ва Ислом аҳлига ёрдам берди. Сенга берилган неъматга рози бўлишлик ҳам бир неъматдир, бас бу неъматни ундириб-ўстир, ундан фойдалан.

"Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди...".

(Бақара сураси, 286-оят).

Бировларга кўр-кўрона тақлид қилиш - ўздаги қобилиятни тириклай кўмиш, иродани синдириш, заковатни йўқотишдир.

Миролим Мансур

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид