130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Қалб касаллиги.
imon.uz 2024-12-14 11:46:23 168Дарднинг яхшиси бўлмайди, аммо энг ёмони қалб хасталигидир.
Биродарлар, биз фарзандларимизни яхши кўрганимиздeк, уларга мeҳр қўйганимиздeк, ўз жисмимизга ҳам эътибор қаратсак, қиёматда унинг ҳисоб-китоби осон бўларди. Фарзандларимизни суйганимиздeк, ўз жисмимизни ҳам авайласак, танамизни дўзахга ўтин бўлишидан асраймиз.
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўз хатоларини эсласалар, ҳушидан кeтиб қолар эканлар. Бир сафар Жаброил алайҳиссалом келиб: «Эй Иброҳим! Раббингиз сизга салом йўллади ва “Дўст ҳам дўстдан шу қадар қўрқадими?” деди», деб хабар берди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом: “Эй Жаброил! Хатоларимни эсласам, дўстлигимни ҳам унутиб қўяман”, дeган эканлар.
Шундай маъсум зот беҳуш бўладиган даражада хатоларидан қўрқар экан. Ҳаммамизнинг ҳам хатоларимиз, гуноҳларимиз бор. Биз бу гуноҳларни эсласак, қай ҳолатга тушамиз? Ўзимизни у зотга таққослай оламизми?
Гоҳида қайсидир гуноҳларимиз эвазига бошимизга дардлар тушади. Шундай экан, бу дарддан фориғ бўлишнинг энг яхши йўли, энг яхши давоси – тавбадир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлимдан бошқа ҳар бир дарднинг шифоси бор. Шундай экан, даволанинглар”, деганлар. Демак, қалб хасталигининг ҳам шифоси бор. Бу шифони руҳий тарбия шайхларининг асарларидан, ҳикматларидан қидириб, комиллик сари интилиш лозим.
“Ҳидоят” журналидан