ҚАЛБДА ҚУВОНЧ, ТИЛДА ШУКРОНАЛИК  муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун навбатдаги гурухи жўнаб кетди!

ҚАЛБДА ҚУВОНЧ, ТИЛДА ШУКРОНАЛИК муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун навбатдаги гурухи жўнаб кетди!

imon.uz 2024-05-31 05:21:47 130

Айни кунларда минглаб юртдошларимиз муборак ҳаж сафарига йўл олмоқда. Бундай бахтга ноил бўлиб, муборак заминга етиб борган ҳамюртларимиз Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида тоат-ибодат, зиёрат ва дуои хайрлар билан машғул бўлиб туришибди. Уларга ҳавас ила боққан яна қанча юртдошларимиз муқаддас замин орзусини туймоқда.

Шукрлар бўлсинки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда умра ва ҳаж зиёрати учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида улкан ишлар қилиндики, неча минглаб инсонларнинг орзулари рўёбга чиқди. Айниқса, умра сафарига квоталарнинг олиб ташлангани, ҳаж квотаси 15 минг нафарга етказилгани халқимизни ниҳоятда қувонтирди. Бугун кўплаб юртдошларимиз муборак зиёратларни бекаму кўст адо этиб, улар учун яратилган имкониятлардан мамнун бўлиб, Аллоҳга беҳад шукроналар айтмоқда.

Ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг навбатдаги гуруҳи 31 май куни муқаддас замин томон йўл олди

Айни кунларда ҳожиларимиз дастлаб Мадина шаҳрига бориб, Масжиди Набавийдан 100 метр узоқликда жойлашган беш юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида иззат-икром ила кутиб олинмоқда, уларга зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилмоқда. Зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашганидан сўнг ихлос билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиди Набавийда намоз ўқиш бахтига муяссар бўлиб, Равзаи муборакни зиёрат қилишмоқда.

Бу бежиз эмас. Муқаддас китобларда Масжиди Набавийда ўқилган бир ракат намозга минг ракат намознинг ажру савоблари берилиши таъкидланган. Равзаи шарифга кирган киши ўзини ўзгача ҳис этади. Чунончи, Набий алайҳиссалом муборак ҳадисларида: “Уйим ва минбарим ўртасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Дарҳақиқат, шундай.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид