Қалбни каъбага ўхшатилишининг сабаби

Қалбни каъбага ўхшатилишининг сабаби

imon.uz 02-05-2020 580

Аллоҳ таоло Каъбанинг шаънини улуғлаб, уни (ҳар қандай нопокликдан) поклаб, уни "Байтуллоҳ" деб номлади ва махлуқотларидан бирортасига уни мулк қилиб бермади. Байтуллоҳнинг атрофини хатарда қолганлар учун у сари талпинадиган, у сабаб офатлардан халос бўладиган, ушбу уйни тавоф қилиш билан гуноҳ кирларидан покланадиган, ундан ортга қайтганларида эса, гуноҳлари мағфират қилинган ҳолда қайтадиган бир хотиржам "ҳарам" қилиб қўйди.

Аллоҳ таолонинг нури эса Каъбадан кўра, шаън ва ҳурматда улуғроқдир.
          Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг нури, хазинаси бўлиб, унда маърифат ва (Аллоҳнинг бандага берган) неъматларини англаш деган маъдан беркитилган. Алоҳ таоло ушбу хазинани бирор кишига мулк қилиб бермаган, ундан бирор кишини хабардор ҳам қилмаган ва уни ҳеч кимга шундайлигича топшириб ҳам қўймаган. Мўминнинг қалби унинг қабзасидадир, у Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасида бўлиб, уни ўзи хоҳлаганидек ўзгартиради.

Шунингдек бизларга Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломдан шу маънода ҳадис ҳам ривоят қилинган.

يَا مُقلِّبَ القُلُوبِ والأَبصارِ ثَبِّت قَلبِي عَلَى طاعَتِكَ

"Эй қалб ва кўзларни буриб қўювчи Зот, қалбимни ўз тоатинг узра собит қилгин!" Набий алайҳиссалом дуоларининг барчаси ушбу "қалбларни буриб қўювчи" исми билан номланар, ҳожатларининг барчаси эса, "сабот" (собитлик) борасида бўлар эди.

قالَت عَائشَة رَضِيَ الله عَنها: قُلتُ: يَا رَسولَ الله إنَّكَ لَتُكَثِرُ هَذَا الدُّعاءَ: يَا مُقلِّبَ القُلُوبِ والأَبصارِ ثَبِّت قَلبِي عَلَى طاعَتِكَ. فَقالَ لِي: يَا عَائِشَة إِنَّ القُلُوبَ بَينَ إِصبَعَينِ مِن أَصابِعِ الرَّحمان يُقَالِّبُهَا كَيفَ يَشَاء. ثُمّض قَرَأَ قَولَ اللهِ سُبحَانَهُ:

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй Аллоҳнинг Расули ушбу дуони кўп такрорлайсиз?!" дедим. У зот: "Эй Оиша, Албатта бандаларнинг қалблари Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир, уни ўзи хоҳлаган тарафга буриб қўяди" - дедилар ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини қироат қилдилар:

ربنا لا تزغ قلوبنا بعد إذ هدييتنا و هب لنا من لدنك رحمة إنك أنت الوهاب

Эй, Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан. (Оли Имрон сураси 3-8-оятлар).

Ушбу ҳадиснинг ривоятлари бизга бир неча йўллар билан етиб келган. Барча ровийлар ушбу ҳадисни Набий алайҳиссаломдан ривоят қилишади. Демак ҳадисдан оладиган фойдамиз - Аллоҳ таоло мўминнинг қалбида ўз хазинасини яширган ва ўзи уни тутиб турувчи бир маъдан яъни кон қилди ва кўксини эса, "ҳарам" каби улуғ қилиб қўйди.

Бизга маълумки ҳарами шариф ҳайвонлар овланмайдиган, дарахтлари кесилмайдиган, бирор нарса йўқотилса хиёнат қилинмайдиган, ҳарами шарифга кирган кишининг хавфу-хатардан хотиржам бўлиши каби ўзига хос ҳурматлари мавжуд. Аллоҳ таоло бу улуғ масканни омонлик берувчи бир макон ва ернинг бошқа бир жойини эмас, балки айнан ушбу ерни ўз раҳмати ва назари тушадиган бир муқаддас маконга айлантирган. Демак, шу маънода мўмин қалби ва у қалб ичидаги нарса (иймон каби)ларнинг мартабаси ҳарами шарифдан ва ҳатто Каъбатуллоҳдан кўра ҳам улуғроқдир. Демак, Каъба Аллоҳнинг байти бўлса, мўминнинг қалби унинг хазинаси ичидаги бир нурдир. Каъбага Аллоҳдан ўзга бирор кимса эгалик қила олмагани каби, мўмин қалби ҳам Раҳмоннинг "қабза"си ичида бўлиб, унга Аллоҳдан ўзгаси эгалик қила олмайди. Каъбанинг атрофидаги ер "ҳарам" бўлгач, демак, қалбимизни ўраб турган ушбу кўксимиз ҳам ушбу хазина ва ундаги бойликлар учун "ҳарам" мисолидир. Бу худди Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг:

مَن أَحدَثَ فِي الحَرَم حَدَثًا أَو آوَى مُحدِثًا فَعَلَيهِ لَعنَةُ اللهِ وَ المَلَائِكَةِ وَ النَّاسِ أَجمَعِين، لَا يُقبَلُ مِنهُ صَرفٌ وَ لَا عَدلٌ

"Ким Ҳарамда бир бидъат (Қур‘он ва суннатга қарши) иш қилса ёки ушбу бидъатни содир қилган кимсага бошпана берса, унга Аллоҳ, фаришталар ва барча инсонларнинг лаънати лозим бўлади. Ундай кимсанинг на тавбаси ва на ибодати қабул қилинади" деб айтган сўзларидекдир.

Ушбу "муҳдис"  яъни бидъатчи у ҳақиқатгўй, адолатли раҳбарга зулм ва ботил иш ила қарши чиққан бир хорижийдир. Ана ўша бидъатчи ва унга ёрдам берган ёки бошпана берган кимса, лаънатга сазовор бўлгани каби, динни хароб қилганлиги ва қалбнинг ёлғиз, якка-ю ягона Аллоҳ таолога иймон ва ишончига бўлган ҳукмронлигини олиб қўйишни истаганлиги сабабли бу қалбнинг ҳарамида нафсоний хоҳишларга эргашиш ёки бидъат каби ишларни содир қилган киши ҳам лаънатга ҳақли бўлиб қолади. Ҳадисда айтилганидек, ундан на қилган бирорта яхши амали ва на тавбаси қабул қилинади. Чунки қалб нафс устидан амирдир. Амирлик эса, қалбнинг буйруқ ва қайтариқлар борасида бошқа аъзолар устидан ҳукмронлиги давомли бўлиши учун кучли маърифат ва тавҳид илми дея аталувчи ўз хазинаси ва қўшинига эга бўлиш билан бўлади. Ўша жабарийя, қадарийя, муржиъа, мужассима ва муъаттилаларга Аллоҳ таолонинг давомли лаънатлари бўлсин! Улар Аллоҳнинг хазинаси бўлган мўминнинг қалби атрофидаги ҳарамда Аллоҳнинг байти атрофидаги ҳарамда гуноҳ содир қилган кимсадан кўра кўпроқ ва улканроқ гуноҳни содир қилишди. Ҳарам ҳайвони овланмаганидек, шу каби банда кўксида сочилган Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақидаги ўй-хаёлларни жиловлаб, унинг қалбига Аллоҳ таолонинг зоти ҳақидаги фикрлар киргизилмайди. Чунки ўша сифатлар учун бирорта кайфият, чегара ва мулоҳаза йўқ.

Шундай экан сен, эй банда! ўзинг оладиган аввалги ҳарам овини беркитганинг каби Аллоҳдан гуноҳларингни беркитишини сўра!.

Сўнгра Аллоҳ таоло Моида сураси 95-оятида:

وَمَنْ عَادَ فَيَنْتَقِمُ اللَّهُ مِنْهُ وَاللَّهُ عَزِيزٌ ذُو انْتِقَامٍ

Кимки (яна овга) қайтса, Аллоҳ ундан ўч олур. Аллоҳ қудратли ва интиқом эгасидир. дея марҳамат қилди ва сени куфр келтириб қўйишдан огоҳлантирди. Чунки, сен қачон ўй-хаёлларга эргашиб, (Аллоҳ таолонинг зоти ҳақида) тафаккур қилсанг, албатта Аллоҳ сендан интиқом олур. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам огоҳлантирганлар:

"تَفَكَّرُوا فِي خَلقِهِ وَلَا تَفَكَّرُوا فِيه"

"Унинг махлуқотлари борасида тафаккур юритингиз. Аммо унинг ўзи (яъни) зоти ҳақида тафаккур қилмангизлар!”.

Ҳарам дарахтлари кесилиб, ҳавосининг мусаффолиги ва кўм-кўк табиатига зарар етказилмагани сингари, қалб ҳарамидаги дарахтларнинг ҳурмати ҳам соқит бўлмайди. Чунки улар ишончли (ҳимояланган) ердадир.
Р
асулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ривоятда у зот айтадилар:

"ما صِيدَ مِن مَصِيدٍ وَلَا قُطِعَت شَجَرَةٍ إِلَّا لِغَفلَةٍ عَن التَّسبِيح"

"Овланган ҳайвон, кесилган дарахт борки, у фақатгина (Аллоҳга) тасбеҳ айтишдан ғафлатда қолганлиги сабабли овланган ва кесилгандир."

Ривоят қилинишича, "Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўлларига қанотлари узун бир қарғани олиб, уни қўллари билан силадилар ва: "Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг: "Овланган ҳайвон, кесилган дарахт борки, у (менга) салавот айтиш ва (Аллоҳга) тасбеҳ айтишдан ғафлатда бўлганлиги сабабли овланган ва кесилгандир." деганларини эшитганман дедилар.

Кесилиш асносида тасбеҳни тарк қилиш ила жазога тортилганлиги ва инсонларга дарахт (ўтин) қилиб берилганлиги сабабидан тасбеҳ айтишдан ғафлатда бўлган вақтидагина дарахтларнинг устидан одамзотга эрк бериб қўйилган бўлса, демак ер тавҳид эгалари бўлган тасбеҳ айтувчилар ва уларнинг тасбеҳига жўр бўлган тоғу тошлар, ўт-ўланлар ва жониворларнинг тасбеҳи билан жипслашган ҳолатда туриши учун ўша дарахтларнинг тасбеҳи ўз куфри ва ширклари сабаб тасбеҳдан юз ўгирган кимсаларнинг тасбеҳи ўрнида бўлади. Тасбеҳни тарк қилганлиги ва ғафлатда қолганлиги сабабидангина ўша дарахтлар устидан одамзотга имкон бериб қўйилади. Бордию ўша дарахт "ҳарам" ичида бўлса, у ҳимояда (яъни Аллоҳ байтининг ҳимоясида) бўлади. Ахир Аллоҳ таоло каломида шундай деган:

وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَأَمْنًا

 “Эсланг, Байтни  (Каъбани) одамлар учун  зиёратгоҳ  ва  хавфсиз жой қилиб қўйдик...."(Бақара сураси 125-оят).

 Оятдаги مَثَابَةً дан мурод "зиёрат қилиб тўймайдиган жой" маъносида).

Агар "ҳарам" дарахти тасбеҳдан ғафлатда қолса, унга кесилиш жазоси етмайди ва махлуқотлар ҳам уни кесишдан ман қилинади. Бордию бирор кесувчи уни кесиб қўйса, бу қилган иши жиноятдир. Агар дунёда ўша жиноятининг жаримасини тўласа, ўша тўлови ва унинг қийматида мискинларга қилган садақаси билан ўзини қутқарган ва ҳарамга ҳам ўз ҳаққини қайтарган бўлади. Бироқ на муваҳҳид (мўмин) ва на кофир бўлсин дунёда ўша жиноятининг жаримасини тўламаса, қачондир Аллоҳ ўзининг ва ҳарамининг ҳаққини ўша кимсадан олади. Демак ҳарам дарахтларининг ҳолати шу бўлса, кўксингдаги қалб ҳарамининг дарахтларини кесган кимса борасида қандай гумондасан?!

Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти Муҳаммадайюб АЗИМОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид