ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

imon.uz 07-10-2024 56

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан, 

 Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан, 

 Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан, 

 Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан. 

 Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман, 

 Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан! 

 Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман; 

Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан; 

 Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан; 

 Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан. 

 Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан; 

 Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан. 

 Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан; 

 Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан. 

Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир. 

 Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан. 

 Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан. 

 Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан; 

 Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман. 


“Баҳрул-маҳабба”дан.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид