130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Қироат мартаба (услублари).
imon.uz 2024-10-30 10:24:01 131
Қироатнинг
уч хил ўқилиш услуби мавжуд:
1.
Тартил (таҳқиқ)
2.
Тадвир
3.Ҳадр
1.
Тартил бу Қуръони Каримни шошмасдан,
хотиржамлик билан, маъноларини тадаббур қилиб,
тажвид
аҳкомларига риоя қилиб ўқишдир.
Бу меъёр бошқа меъёрлардан афзалидир, чунки бу
тўғрида Қуръон нозил бўлган. Оллоҳ Таоло ўз Пайғмабарларига шундай деб буюради:
яъни ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) ўқинг.
2.
Тадвир бу Қуръони Каримни тажвид қоидаларига
риоя қилиб тез ва секин ўқишнинг ўртасидаги
ўқиш
бўлиб афзалликда “тартил”дан кейинги
мартабада туради.
3.
Ҳадр бу Қуръони Каримни тажвид аҳкомларини
сақлаган ҳолда тез ўқишдир.
Баъзи
уламолар “тартил” мартабисидан кўра янада секинроқ ўқиладиган “таҳқиқ”
мартабаси ҳамьор
дейдилар. Бу қироат таълим мақомида чиройли саналади,
лекин харакатларни меъёридан ортиқча чўзиб юбориб баъзи ҳарфлар қўшилиб
қолишидан, ғунналарни муболоға билан
ошириб юборишдан ва умуман қироатни жоизликдан чиқариб юборишдан эхтиёт
бўлиш керак.
Ҳадр
мартабасида эса ҳарфларни бир-бирига киргизиб юбориш ва мад ғунналарни
меъёридан кам чўзишдан эҳтиёт бўлиш
зарур. “Қироат гўё оппоқ раннга ўхшайди, оқлик оз бўлиб қолса у бўзрайиб
қолади, кўпайиб кетса, барас яъни песликка айланади, ” деб бежиз айтишмаган.
7.Нима учун Росулуллоҳнинг замонларида Қуръони
Каримни бир китоб шаклида тўпланмаган?
Ас Суютий айтадилар: “У замони саодатда Росулуллоҳ баъзи аҳком ёки тиловатларни насх (бекор)
қиладиган оят ёки сура туширилиб қолишини кутар эдилар, шунинг учун Қуръонни
бир мусҳафга жамъ қилинмаган. Росулуллоҳ вафотлари билан Қуръон нузули тўхтаб
қолгач, Оллоҳ Хулафои рошидинларнинг қалбларига уни жамълаш ва тартибга солишни
жо қилди.”
Имоми
Моликдан Қуръонни янги имло қоидалари билан ёзса бўладими?-деб сўрашганда “Мен
буни жоиз деб ўйламайман, уни фақат Росулоллоҳ даврида ёзилган имлодагина ёзиш
мумкин”-деганлар. Росуллоҳ ҳаётларининг сўнги йилида вафотларидан аввал
Қуръонни бир мусҳафга жаъмладилар, Зайд бин Собит уни жаъмлаб, тартиблаб У зотнинг олдига қўйдилар. Кейин бу
мусҳаф Умарга сўнг у кишининг қизлари
Ҳафза онамизнинг қўлларига, кейин учинчи халифа хазрати Усмоннинг қўлларига
ўтди. Халифалигининг учинчи йили Арман ва Озарбайжон ғазотлари бўлиб ўтди, аҳли Шом ва аҳли
Ироқлар қўшилдилар.буларнинг ораларида қорилар бўлиб бири ўқир яна бирлари эса
эшитар эдилар, лекин қорилар орасида қироат важҳлари (вариантлари)да ихтилофлар
пайдо бўлди. Усмон, бу хилофлар нимага олиб келишини идрок қилдилар ва Қуръонни
қайтадн ёздириб, нусхалар олдириб, Ислом шаҳарларига юбришга қарор қилдилар.
Қуръони Каримни қироат қилиш осон бўлиш учун
арабларнинг турли лаҳжаларига мос равишда туширилганлиги сабабли, қироат
ривоятлари турлича бўлган, шу боис
ҳазрати Усмон ёздирган мусҳафлар ётти ҳарф (7 қиррада) бўлган ва Росулуллоҳнинг
сўнги марта Жаброилга арз қилган собит ва мутавотир қироатларини ўз ичига
олган. Аммо бу ҳафлар турли белгилар, нуқталар ва ҳаракатларданхоли бўлган.
Кейин Ислом музофоти кенгайиб, араблар
билан ажамлар аралашиб кетди, бу холат амирларни Қуръонни лаҳн ва таҳриф (бузиб ва алмаштириб ўқиш )
дан сақлаш учун бир йўл қидиришга ундади. Буни биринчи бўлиб Абул Асвад Ал
Дуалий ихтиро қилди. У бир кишининг Қуръони Каримдаги Оллоҳ таолонинг оятидаги
калимасини жар билан (яъни “Росулуҳуу” калимасини “Росулиҳии” қилиб) ўқиганини
эшитиб қолди ва “Оллоҳни ўз Росулидан
безор дейишдан Оллоҳ сақласин ” – дедилар.Сўнг ҳарфларнинг охирига эъроб
белгиларини ихтиро қилди. Аммо муъжамга ўхшаш ҳарфларнинг нуқталарини Наср бин
Носир ва Яҳё бин Яъмур ихтиро қилди. Ташдид, сукун, мад, равм, ишмом, имола ва
бошқа аломатларни Ал Холил бин аҳмад ўйлаб топти.
Энди қироатларнинг турлича, бир биридан фарқли
бўлишига сабаб, ҳазрати Усмон ноҳияларига фақат мусҳафларни юбориш билан
кифояланиб қолмай, Қуръонни ўргатадиган қориларни ҳам юборганлар. Ҳар юборилган
саҳобий одамларга Росулуллоҳдан ўрганган қироатини ўргатганлар. Уларнинг
ривоятлари бошқача бўлган, аамо бу ихтилофлар бир бирларига зидликда эмас балки
рангбаранликда бўлган, усмоний нусхаларда нуқта ва шакллар бўлмагани учун ҳамма
қироат важҳларига тўғри келаверган. Ҳар бир иқлим қорилари ўзларига юборилган
саҳобийларнинг қироати маҳкам ушлаб бошқасига эътибор бермаган, шундай қилиб
қироатлар орасида фарқ вужудга келган.