130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Қуръон
imon.uz 2024-10-23 04:57:41 108Қуръони
карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб,
йигирма уч йил давомида туширилган. Зеро Аллоҳ таоло:
«Албатта,
Биз У(Қуръон)ни Қадр
кечасида туширдик», деб марҳамат қилган.
Бу ояти
каримада зикр қилинаётган Қуръони каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё
осмонига туширилиши бўлиб, яъни биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига
Қадр кечасида туширдик, деганидир.
Бошқа ўринда эса Аллоҳ таоло Духон сурасини 2–3-оятларида:
«Очиқ-ойдин
Китобга қасам.
Албатта, биз уни муборак кечада нозил қилдик.
Албатта, биз огоҳлантиргувчи бўлдик», деган.
Аллоҳ
таолонинг Қуръони Карим билан қасам ичиши, Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳузурида улуғ
мақомга эга эканини кўрсатади.
Қуръони
Каримни Аллоҳдан бошқа зот яратишга
қодир эмас. Чунки Аллоҳ таоло яна:
«Ушбу
Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Балки у ўзидан
олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У
оламларнинг Роббисидандир.
Қуръоннинг
ўзини эмас, Қуръонга ўхшаш нарсани яратишга уринган кишилар кўп бўлган. Аммо
уларнинг ҳеч бири Қуръони Карим у ёқда турсин, лоақал унинг бир оятига ўхшаш
жумлани ҳам келтира олмаганлар.
Ёки ўзи тўқиб олган дерларми? Сен: «Агар
ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан
бошқа кучингиз етганича кимни хоҳласангиз, чақиринг», деб айт»
(Юнус, 37–38), деган.
Ким шу
даъвони қилмоқчи бўлса Қуръони Каримнинг ҳаммасини эмас, ҳеч бўлмаса биттагина
сурасининг ўхшашини тўқиб келтирсин. Майли бутун дунё бир бўлиб уринсин.
Қуръони Каримдаги энг кичик суранинг ҳам мислини ҳам ярата олмайдилар.
Қуръони
Каримга ҳеч ким ёлғон сўзлар, тўқима малумотлар қўша олмайди. Ҳатто Қуръон нозил
қилинган Пайғамбар Қуръонга ёлғон қўшишга қодир эмас. Аллоҳ таоло “Ал-Ҳааққа”
сураси да:
«У
(Қуръон) Оламлар Роббисидан туширилгандир».
«Ва агар
у (Пайғамбар) Бизнинг (номимиздан) баъзан
ёлғон сўзларни тўқиса».
«Албатта,
Биз уни қудрат билан тутамиз».
«Сўнгра,
албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз».
«Бас,
сизлардан ҳеч ким уни (пайғамбарга келган ҳалокатни) тўсиб қола олмас», деб қаттиқ огоҳлантирган.
Аллоҳ таоло яна:
«Албатта, зикр (Қуръон) ни Биз нозил
қилдик ва, албатта, уни биз муҳофаза қилурмиз» (Ҳижр, 9), деган.
Аллоҳ таоло ваъдаси устидан чиққувчидир. Бу китобнинг
бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто Инжил ва
Тавротга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Аллоҳ
таоло муҳофаза қилганидан кейин ким ҳам унга ўзгартириш кирита олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси
шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми
соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай
ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар.
Аммо Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам биров тил
тегиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан китобини ўз ҳимоясига олди.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан
бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ
ёрлақасин, бас, баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир»,
дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсани худди эшитгандек қилиб етказиш
ўта аҳамиятлидир. Чунки Пайғамбаримиздан эшитиладиган нарса Қуръон оятлари ёки
ҳадис бўлади.
Қуръоннинг
бир ҳарфини, нуқтасини ўзгартириш улкан гуноҳ экани ҳаммага маълум. Чунки у
илоҳий дастур, унинг лафзи ҳам мўъжизадир. Агар Қуръонни бир нуқтаси бузилса,
илоҳий дастур бузилади, ундан чиқариладиган ҳукм ўзгаради, унинг мўъжизалигига
путур етади.