130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Қуръони каримнинг етти хил қироатда нозил бўлганлиги хақида.
imon.uz 30-10-2024 6Имом Бухорий
"Жомиъус-сахих"ларининг "Китобут-тафсир" бобида Ибн
Аббос разияллоху анхудан ривоят
қиладилар: "Расулуллох саллолоҳу аллайҳи вассалам айтдилар: "Жаброил (а.с.) менга
Қуроънни бир қироат билан ўргатдилар. Мен Ул зотга мурожаат қилиб, қироат
йўлини кўпайтиришни сўрадим. То қироат етти хилга етмагунча, мен сўрашдан ва ул
зот эса зиёда қилишдан тўхтамадилар".Ал-Бухорий ва Муслим ривоятларида ул
зоти бобаракот : "Бу Қуръон етти қироатда нозил бўлгандур, қайсиниси осон бўлса, ўша қироатда
ўқинглар",- дедилар. Уламолар, бу
ердаги "етти қироат"дан мурод етти лахжадир, деганлар.
Байхакий
"Аш-шаъб"да айтганларидек, булар ўша замонда араб жазирасида
мавжуд бўлган катта кабилаларнинг лахжаларидир.
Абу Убайда: "Бунинг маъноси Қуроъннинг хар бир сўзи етти хил
ўқилади, дегани эмас, балки, етти лахжа
Қуроънга бўлиб кўйилган, яъни унинг (Қуроъннинг) баъзи жойлари Қурайш
лахжасида, баъзи жойлари хузайл лахжасида, бошқа бир жойлари хавозин лахжасида
ва яна бир хил жойлари
яман лахжасида, деган маънони беради", дейдилар.
"Жаброил (а.с)
Қуроънни пайғъамбар (с.а.в.)га хар йили бир мартадан кўрсатар эдилар. Вафот йиллари эса, мансух бўлган жойлари
кетган ва колган жойлари тўлик холда 2 марта
кўрсатиб, ўқитдилар. Хар сафар бошқа бошқа лахжада кўрсатар эдилар,
тоинки етти лахжа (қироат)га етди. Бу
нарса умматга худди шариат осонликка буюргани каби, уларга Қуроън тиловати осон ва енгил бўлиши учун
қилинган мархаматдур", - деб, давом
этадилар Абу Убайда. Қози Абу
Бакр Боқилоний: "Қуроъни Карим арабларнинг хамма лахжаларида нозил бўлгандур", - дейдилар. "Қуроънни
осон ва енгиллик бўлиши учун, шу лахжаларнинг
хаммасида ўқилишига рухсат берилган. Расулуллох (с.а.в.) хар бир инсонга
унинг тилига ва шевасига мофиқ қироатдан
таълим берар, сахобаларга шу етти қироатнинг қайсинисини хохласалар, шунда
ўқишларига рухсат берар эдилар. Агар ихтилоф қилсалар ва ўзларидан бошқаларнинг қироати хусусида Расулуллохдан
сўрасалар, хаммаси тўғри ва Аллох
томонидан рухсат берилган, Қуроън хусусида ихтилоф ва жанжал
қилманглар",- деб жавоб
берардилар".
Расулуллох(с.а.в.) вафот қилган вақтларида хам шу етти хил лахжада
қироат қилинар эди. Абу Бакр (р.а.) жамъ
қилган Қуроън тўплами хам шу етти қироатни ўз ичига олган эди. "Иршодул-курро вал-котибин"
("Қироат қилувчи ва ёзувчиларга кўрсатма")номли китобда, Зайд бин Собит Қуроъни Каримнинг
хамма жузъларини зикр қилинган барча
холатларга риоя этган холда ва "Бу Қуроън етти қироатда нозил
бўлган, қайсиниси осон бўлса, ўша
қироатда ўқинглар", деб айтилган хадисга мофиқ етти қироатга мос
қилиб ёзди, дейилади. Шайх Абдулазиз ал-Бухорий "Ал-мунтахаб
ал-хисомий" китобининг шархида
айтадиларки, Қуроън аввалда араб лахжаларининг энг фасохатлиси бўлган
Қурайш лахжасида нозил бўлди, сўнгра
бошқа араблар кийналганликлари учун, Расулуллох (с.а.в.)нинг дуолари билан енгиллик нозил бўлиб, бошқа лахжаларда
хам тиловат қилишларига изн берилди. Шундай
қилиб, асл қироатга риоя қилишлиунинг вожиблиги сокит бўлди. Кенгчилик шу даражада
эдики, хар бир жамоага ўз лахжаларида
хам, ўзгалар лахжасида хам ўқишликка ижозат берилганди. Бунга пайғъамбар (а.с.)
ушбу сўзлари билан ишора қилдилар: "Бу Қуроън етти қироатда нозил бўлгандур, хаммаси шофию
кофийдур",Хар бир араб учун ўз лахжаси қолиб, бошқа лахжада, масалан,
Қурайш арабининг Тамим лахжасида қироат
қилишлиги жоиз бўлди. Пайғъамбар вафотларидан кейин кўп жойлар фатх қилиниб, Ислом замини кенгайди.
Сахобалар ва мусулмонлар бир канча мамлакатларга таркаб кетдилар. Ислом
минтакаларининг хар бир диёридаги ахоли Қуроън
қироатини ўша ерда мавжуд бўлган сахобалар ичидаги машхур қорийдан
олардилар. Ўз навбатида бу
қорий сахоба бирон бир лахжага мансуб эди. Масалан, Шом ахли Убай бин Каъб
қироатида, Куфа ахли Абдуллох бин Масъуд қироатида, яна бошқалар Абу Мусо ал- Ашъарий
қироатида ва хоказо қироатларда тиловат қилар эдилар. Юқорида зикр
қилинганидек, сахобаларнинг
қироатлари бир биридан фарк қилгани учун улар яшаб турган жойлар ахолисининг
қироати хам бир биридан фарк қиладиган бўлди. Мана шу фарк турли минтака мусулмонлари
ўртасида Қуроън қироати тўғрисида тортишувлар келиб чикишига сабаб бўла бошлади.
Хар бир томон ўзининг қироати тўғри ва афзал деб, даъво қиларди. Худди шундай вокеа,
Хузайфа бин ал-Ямоннинг Озарбайжонга ғазотлари пайтида содир бўлди.