130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
РАМАЗОН РАҲМАТ ВА МАҒФИРАТ ОЙИ
imon.uz 20-04-2020 843Муҳтарам азизлар! Диёримизга ойларнинг султони, мехр-шафкат ва саховат ойи, моҳи Рамазон кириб келмокда. Аллох таоло барчамизга ушбу ойни муборакли қилиб, ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизни насиб айласин! Аллох таоло бизга Рамазон ойида рӯза тутишни фарз килган. Бу хакда Қурьони каримда бундай баён қилган:
"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга хам рӯза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) такволи бўлсангиз" (Бакара сураси, 183-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам сахобаи киромларга ўз насихатларида шундай марҳамат қилиб, Рамазон баракотидан унда бир нафл ибодат килинса, фарз ибодатини савоби берилиши, бир фарз ибодат килинса, етмишта фарзни савоби берилиши хақида таъкидлаганлар. Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам Рамазон рӯзасини тутганларга жаннатнинг алоҳида бир эшигидан кириши хушхабарини ҳам бериб, шундай марҳамат қилган:
"Жаннатнинг Райён деган бир эшиги бор. Қиёмат куни ундан Рӯзадорларгина киради. Улардан бошка бирор киши Райён эшигидан киролмайди. Шунда "Рӯзадорлар қани?" дейилади. Шунда рӯзадорлар ундан кириб бошлайдилар, рӯзадорлардан бошка ҳеч ким киролмайди Уларнинг охиргиси кириб булиши билан эшик беркитилади. Ундан бошка ҳеч ким кирмайди" (Имом Бухорий ривоятлари).
Баьзи бир рӯза тутиш истагида юрган инсонларни карантин шароити бир оз хавотирга солмокда, хавотирга эса ўрин йўк, карантинда рӯза тутиш одатий рӯзадан фарк килмайди. Кӱлларни тез-тез ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш рӯзани очмайди. Шунингдек, зарурат булса оғизни чайкашнинг хам зарари йўк. Томокдан (халкумдан) сув ўтмаса, рӯза бузилмайди. Мўъмин-мусулмон юртдошларимиз орасида саволлар туғилиши табиий карантин сабабли масжидларга чикишнинг имкони бўлмаганда, телевизор ёки радиодан имомга иктидо килиб таровех ёки жума намозини ўкиш жоизми-? Шариатимиз кўрсатмаларига биноан радио ёки телевизор оркали имомга иктидо қилиб, жума, таровех ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу холатда имомга иктидо қилиш шартлари топилмайди. Яъни, намозда имомга иктидо килиш дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туришлари шарт. Ислом умматига суннат бўлган, Рамазон ойидаги таровех намозини карантин вактида масжидда адо қилиш имконияти бўлмагани боис, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон ахли билан жамоат булиб адо қилиш афзалдир.
Динимизда рӯзадорга ифторлик бериш улкан савоб хисобланади. Бу хакда Пайгамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким бир рӯзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам ўша рӯзадор эга бўлган савобга тенг ажр берилади". Шундай экан, карантин сабабли зиёфат килиб беришнинг имкони йўқ, бу вақтда жойлардаги мувофиклаштириш марказлари оркали мухтож ва камбағал рӯзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик килиб берганни савобини олади. Чунки, ифторлик килиш деганда фақатгина дастурхон ёзиб, одам чақиришни тушунмаслик керак. Ҳозирги кунда камбағал, мухтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир.
Мухтарам азизлар! Одатда, хар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво хайъати томонидан закотнинг нисоб микдори Рамазон ойида эълон килинар эди. Лекин, юртимизда Коронавирус эпидемияси таркалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди, ва бу аксарият аҳолининг даромадлари қисқаришига олиб келди. Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга мухтож булган кисмини кўллаб кувватлаш жуда мухим. Шунинг учун Рамазон ойини кутмасдан Шаъбон ойида закот нисоби белгиланди. Рамазон ойи келишини кутиб турмасдан, бой-бадавлат кишилар молларининг закотини муҳтожларга беришлари айни муддао булади. Қолаверса, хозирги синовли даврда закот бериш муҳтожларга янада манфаатли булиб, закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб булади. Фатво ҳайъати карорига биноан, 2020 йил учун ЗАКОТ нисоби 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгиланди. Мазкур кийматнинг қиркдан бири 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сӳмга тенг бўлади. Шунга кўра, зарурий эхтиёжидан ташкари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортик маблағга эга булган киши, жами маблағининг қиркдан бирини закот сифатида камбағал ва фақирларга беради.
Чунки, закоти берилган мол хар кандай бало ва офатлардан сакланиши ҳакида Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Молларингизни закот бериш билан ҳимоя килинг. Касалларингизни садақа бериш билан даволангиз ва турли бало-офатларга дуони ҳозирлангиз" (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Демак, бундай синовли кунларда закот берган киши биринчи навбатда молини хатардан асрайди ва камбағалларнинг мушкилларини осон қилади, уларнинг дуоларини олади. Шайтон эса одамларни, хусусан закот берувчиларни камбағаллик билан кўркитади. Закот сабабли моли камайиб кетади деб васваса килади. Бирок мол- давлат факирга бериш билан харгиз камаймайди. Балки эгаси ўйламаган томонидан Аллоҳ таоло молини зиёда қилади.
Закотни вакил оркали ҳам муҳтожларга бериш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб хайрия марказлари ташкил этилган бўлиб, жамиятдаги муҳтож катламни кўллаб-кувватлаш мақсадида. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қошида ҳам "Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилган. Бу фонднинг ҳар бир вилоятда филиаллари фаолият юритмоқда.
Закот кимларга берилади ва кимлар олдиши жоиз эмас Қайд этиш керакки, закотни ўзаро туғилиш алокаси бўлганлар, яъни, ота- онаси, бобо-момоси, уғил-кизлари ва набиралари, эр-хотинлик алокалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Ака-ука, опа-сингилларга эса, закот бериш мумкин. Закот беришни якин кариндошлардан бошланса, ҳам Аллох таолонинг буйруғи адо булади, хам кариндош-уруғлик ришталари мустахкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш Аллоҳ таолони рози киладиган ишлардан биридир. Аллох таоло келаётган Рамазон ойини барчамизга муборак килсин! Бу ойдаги савобли амалларни бизга осон қилиб, гунохлардан фориғ булишимизни насиб айласин! Омин
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Меҳмонхон Жабборов