130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
РЎЗА КИТОБИ
imon.uz 07-05-2020 602Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида “Эй, имон
келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам
рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” деб марҳамат
қилган.
Рамазон рўзасини тутишни Аллоҳ таоло бандаларига фарз
қилган ва исломдаги бешта арконнинг тўртинчисидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида
тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила
қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан
хушбўйроқдир”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган.
Рўзага
боғлиқ масалалар
1-
Рамазон
рўзаси балоғатга етган, ақлли ҳар бир мусулмонга фарздир. Узрсиз уни тутмаслиги
жоиз эмас. Назр ва каффорат рўзаларини тутиш эса вожиб амалдир. Булардан бошқа
рўзалар нафл амал ҳисобланади, агар ҳохласа тутади ҳохламаса тутмайди. Рамазон
ҳайити, қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари рўза тутиш макруҳи таҳримийдир. Ташриқ
кунлари – зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учунчи кунлари.
2-
Рўза тонг
отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқдан тийилмоқликдир.
3-
Рўза
тутишни ниятини тилида айтиши лозим эмас. Балки қалбида рўза тутишни қасд
қилиб, ейиш, ичиш ва жинсий яқинлик қилишдан тийилса рўзадор ҳисобланади.
Қалбида рўзани қасд қилиш билан бирга тили билан ҳам ният қилса афзалроқ
бўлади.
4-
Рўза тутишни
ният қилиш рўзани фарзларидан бўлиб, ният қилмаса рўзаси дуруст бўлмайди. Масалан
бир киши тонг отгандан то қуёш ботгунича емоқ, ичмок, жинсий яқинлик қилмоқдан
тийилсаю ният қилмаса рўзаси дуруст бумайди.
5-
Рўзанинг
вақти тонг ёришгандан бошланади. Тонг ёришгунича емоқ, ичмоқ жоиз. Баъзилар еб,
ичиб бўлганидан кейин рўзани ният қилса ёки еб, ичиб бўлгач ухласа агарчи тонг
ёришмаган бўлса ҳам еб, ичиши мумкинмас, дейди. Бу асли бўлмаган гапдир.
Рамазон
рўзаси
6-
Рамазон
рўзасини тутишни кечаси ният қилади. Агар тонг отгунича ният қилмаган бўлса
шаръий куннинг ярмидан олдин ният қилса дуруст бўлади.
7-
Рамазон
рўзаси мутлоқ рўза тутишни қасд қилиш билан дуруст бўлади. Агар бир киши Рамазон
рўзаси ёки фарз рўза деб ният қилмасдан, рўза тутдим деган бўлса унинг рўзаси
рамазондан бўлиб дуруст бўлади.
8-
Агар рамазонда
нафл рўзани ният қилиб рўза тутса ҳам нафл рўза эмас, балки Рамазон рўзасидан
ҳисобланади.
9-
Агар
рамазонда олдинги қазо қилган Рамазон рўзасини тутишни ният қилса ҳам хозирги
адо Рамазон рўзасидан ҳисобланади, олдинги қазосидан эмас.
10-
Агар Рамазон
ойида назр рўза ният қилса, бу нияти дуруст бўлмайди, балки тутган рўзаси Рамазондан
ҳисобланади. Хулоса шундайки, Рамазон ойида Рамазон рўзасидан бошқа рўзани ният
қилса ҳам барибир Рамазон рўзасидан ҳисобланаверади.
11-
Агар одамлар
шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни ойни кўрсалар келгуси куни рўза тутадилар.
Агар кўрмасалар шаъбон ойини ўттиз кун қилиб сўнгра рўза тутадилар.
12-
Осмон
булутлиги ёки бошқа бирор сабабли шаъбон ойини йигирма тўққизинчи куни ой
кўринмаса кейинги куни яъни шаъбонни ўттизинчи куни рамазон рўзаси ҳам, нафл
рўза ҳам тутилмайди. Лекин бирор киши ўша куни рўза тутишни одат қилган бўлса,
у кишига рўза тутиши афзалроқ.
13-
Агар
шаъбон ойини йигирма тўққизинчи (яъни шаъбонни ўттизинчи кечаси) булут сабабли
ой кўринмаса заволгача емай, ичмай турадилар, агар заволдан олдин ой кўринса
рўзани ният қиладилар, кўринмаса рўза тутмайдилар.
14-
Шаъбон
ойининг ўттизинчи куни нафл рўза тутиш макруҳ бўлганлиги каби назр ёки қазо ёки
каффорат рўзларини тутиш ҳам макруҳдир. Агар шу куни назр ёки қазо ёки каффорат
рўза тутган бўлсаю ой кўриниб қолса бу рўзалари Рамазон рўзасидан ҳисобланади,
агар ой кўринмаса ният қилган рўзаси бўлади.
Ҳаким ал-умма Ашраф Али
Таҳонавийнинг
“Ал-мухтасар фил фиқҳил
Ҳанафийя” китобидан
Усмонали Оралов таржимаси