Шариат баданни сақлашга буюради

Шариат баданни сақлашга буюради

imon.uz 2025-02-07 01:32:59 114

Айрим уламолар “Такосур” сурасининг: “Сўнг, у кунда неъматлардан сўралурсиз”,

деган оятида у кунда неъматдан мурод соғликдан қандай фойдалангани ҳақида сўралишларини назарда тутади, деб айтишади. 

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳдан иймон ва офиятни сўранг, ҳеч кимга иймондан сўнг офиятдан кўра афзал неъмат ато этилмаган” (Аҳмад ривояти).

Мазкур ҳадиси шарифда бу дунё ва охиратдаги икки офият жамланган. Яъни ҳар бир банда икки дунё саодатига иймон ваофият орқали эришади. Иймон уни охиратдаги азоб бўлишидан ҳимоя қилса, офият уни бу дунёдаги турли касалликлардан қалби ва баданини сақлашда катта аҳамият касб этади. 

“Сунани Насоий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадис келтирилади: “Аллоҳдан афвни, офиятни ва саломатликни сўраб дуо қилинг. Ҳеч кимга иймондан сўнг саломатликдан кўра афзал неъмат берилмаган”.

Мана шу уч нарса ёмонликларни кетказувчидир. Яъни олдинги ёмонликларни афв билан, ҳозиргисини афв билан, келажакдагисини саломатлик билан кетказилади. Бунга кўра мунтазам офиятда бўлиши келажакдаги саломатликни келтириб чиқаради. Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, “Аллоҳдан беш вақт намозимни ўқигандан кейин нимани сўрайман?” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга офиятни сўра, дедилар. Учинчи марта келганда ҳам “Бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра”, дедилар. 

Агар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиҳат-саломатлик ва офият масаласига қай даражада эътиборли эканларини билдирса, энди у зотнинг саломатликка риоя этиш бўйича берган йўл-йўриқ ва кўрсатмалари бу дунё ва охиратда бадан ва қалб ҳимоясига эришиш учун мукаммал ҳидоятлари сифатида намоён бўлади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобатлари» китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид