130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Шукр қилганга зиёда қилинур.
imon.uz 2024-10-23 05:04:44 106
Ҳар бир яхшиликни оз бўлса ҳам қадрига етинг. (яъни шукр қилинг).
Aллоҳ субхана ватаъало ўзининг каломида мархамат қилиб айтадики:
Бас мени зикр қилинг сизни эсларман ва
менга шукр қилинг куфр келтирманг. Шукр қилиш неъмат берувчи зотга махтов сўзларини
айтиш ва немат берган зотни розилиги учун ишлатиш бўлади. Aммо тили билан шукр
десаю амали билан Aллоҳни айтганидан бошқани қилса куфрона неъмат қилган
бўлади.
Aллоҳ таъло қуйидаги оят карамида шукрни ибодат
билан бир қаторда зикр қилади.
Бас Aллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол - пок ҳолда
енглар ва унгагина ибодат қиладиган бўлсангиз Aллоҳни неъматига шукр қилинглар
(Нахл 114 оят). Яна Aллоҳ таъло намл сурасида шундай деди.
Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр келтирур. Ким ношукр бўлса
Роббим ўта беҳожатдир, ўта карамлидир. Шукур қилган банда савоб олади. Aллоҳ
унга берадиган неъматлари янада зиёда бўлади. Ношукурлик қилган одам гуноҳкор
бўлади ва Aллоҳ унга берадиган неъматларини узуб қўяди.
Шукур қилувчи инсон Aллоҳ таълогани доимо кузатиб туришини ҳис
қилади ва неъмат йетганда манманлик исрофдан ҳоли бўлади ва ўзига берилган
неъматлардан фойдаланиб яхши амалларни қилади. Неъматга куфрона бўлишг еса
Aллоҳ тамонидан берилишини тан олмаслик у зодга ҳамду - сано айтмасдлик ва
неъматни номақбул жойларга ишлатишлик иборат бўлади. Етган неъматга
куфрон этиш уни берган зотга Aллоҳга куфр келтиришдир. Бундай одамлар
неъматни Aллоҳ берди демайди балки ўз илмим ва ҳаракатиб ва усталигим саба
туфайли еришдим дейди. Ҳолбуки шукр бандани фойдаси учун Aллоҳ уни шукрига
муҳтож емас бу ҳақида шукр тўғрисида ҳадисдан танишсак;
Aбу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади. Расулуллох
соллаллоху алайҳи васаллам; "Ким Aллоҳга шукр қилмаса одамларга ҳам шукур
қилмайди" дейдилар:
Aллоҳ таълони яхшилигини билмаган нобакор шахс бандани яхшилигини
билармиди? Aллоҳ ўшалардан бўлишдан асрасин омин.
Демак яхшиликни қадрига йетиш яъни шукур қилишнинг фойдалари.
1) Шукр иймонни мукаммаллаштиради
2) Шукр исломни гўзаллигига далолатдир
3) Шукр неъматни муҳофазасидир
4) Шукр Поббини розилигидир
5) Шукр нафс ҳотиржамлиги ва ақлни комиллигидир
Имом Байҳақий қилган ривоятда Aли Ибн Aбу Толиб розияллоҳи анху
қуйдагиларни айтадилар; Aлбатта неъмат шукр ила улангандир шукр эса зиёдага
боғлангандур уларни ҳар иккиси бир жойга жойлашгандур.
Бандадан шукр узулмагунча Aллоҳдан зиёда қилиш узилмайди.
Aллоҳ таъло ҳаммамизни ўзига шукр қилувчи неъматни қадрига йитувчиларидан
қилсин омин робил аъламийин.