130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

ЖАМИЯТНИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН ХИМОЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАР ЎРНИ
Mimon.uz 17-02-2023 306Ҳар бир жамиятни ривожлантиришда, оилани мустаҳкамлашда аёлнинг ўрни катта. Аёл, аввало, ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган оқ сути билан унинг юрагига инсонийлик фазилатларини, эзгуликни сингдирадиган, халқига, ватанига садоқат руҳида тарбиялайдиган, миллат мураббийсидир. Аёл – жамиятни, оилани бирлаштириб, уларга файзу баракат олиб кирадиган, нафосат, мурувват, оқибат нури билан мунаввар қиладиган зотдир.
Бугун дунё шиддат билан ривожланиб, глобаллашув жараёнлари, турли маданиятлар ва қарашларнинг таъсири доираси кенгайиб бормоқда. Ана шундай шароитларда бизнинг менталитетимизга мос бўлмаган одатлар, бузғунчи фикр ва ғояларни маҳаллаларимизга, халқмиз, оилаларимиз ҳаётига олиб киришга бўлган уринишлар кузатилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бағри кенглик, кўнгли очиқлик бизнинг халқимизга хос бўлган азалий хусусиятлардир. Албатта, кўнглинг очиқ бўлса ундан турли хил одамлар ўтганидек, Ватанимизга, маҳалламизга ҳар хил ниятли одамлар кириб келиши табиий. Ана шундай шароитда ҳар бир миллатнинг ўз турмуш тарзини, урф-одатларни сақлаб қолиши ўта муҳимдир. Бунда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан кураша билиш долзарб аҳамият касб этади.
Республикамизнинг 1-Президенти қайд этганларидек, бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан чамбарчас боғланиб бораётганидадир. Бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмайди.Ахборот тез алмашинуви жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати унинг мафкуравий таъсир ўтказиш кўламини ҳаддан зиёд кенгайтириб, беқиёс даражада тезлатиб юборганида ҳам кўринади. “Мана шундай вазиятда, – деб ёзади Ислом Каримов.
Бугунги кунда ахборот хуружининг яна бир кўриниши одоб-ахлоқ, шарм-ҳаё каби қадриятларга тажовуз тарзида намоён бўлмокда.Тобора оммавийлашиб бораётган Интернет сайтлари, компьютер ўйинлари билан ҳам ёт ғояларни ўсмир қалби ва онгига олиб кириши кузатилмоқда. 2012 йил 14 декабрида АҚШнинг Коннектикут штатининг Ньютаун шаҳридаги бошланғич мактабда 20 ёшли Адам Лэнза томонидан амалга оширилган отишма оқибатида йигирма нафар болакай ва олтита катта одам бевақт ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги шов-шув дунёга тарқалган эди. Компьютердаги машҳур ўйиндан таъсирланган болалар ана шундай мудҳиш қотиллик содир этган эдилар. Юқоридаги каби фактларни келтириб, ота-оналарни қатъий огоҳлантириш ва хушёрликка чорлаш лозим. Айниқса оналарда ,аел-қиз булажак оналаримизда маъсулият каттадир
Айниқса аёллар энг аввало улар она сифатида ўз фарзандларини бундай зарарли ҳуружлардан ҳимоя қила олишлари учун биринчи ўринда ўзлари ундан огоҳ бўлишлари лозим.Яна шуни айтиб ўтиш лозимки долзарб масалалардан яна бир мухим масала жамиятда ахборот истеъмоли маданиятини юксалтиришдир. Шунда унга кўр кўрона эргашишнинг олди олинади. Шу сабабли муаммонинг ечимини топиш бугунги мутахассислар ва хар бир жамият аъзоси зиммасида турган энг долзарб ва масъулиятли вазифадир десак муболаға бўлмайди.