27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати  байрам табриги

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати байрам табриги

imon.uz 27-06-2022 376

Ҳурматли матбуотимиз фидойилари! 

Ҳозирги вақтда сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги каналларимиз халқимизнинг илмий-маърифий, маънавий-маданий савиясини юксалтириш, соф диний, эътиқодий тушунчаларга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ўз фаолиятини такомиллаштириб бораётгани эътиборга  лойиқдир.

Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, матбуот минбари орқали барча ижтимоий қатламларнинг фикр ва қарашларини ифода этиш учун мустаҳкам замин бўлмоқда.

Бу ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, матбуот фидойилари бўлган, турли долзарб мавзуларни қалбидан, юрагидан ўтказиб, бу соҳанинг бошқа тармоқлардан кам бўлмаслиги учун доимо интилиб яшайдиган ходимлар билади.

Бугунги кунда вилоятдаги диний сайтлар ва ижтимоий тармоқларда хизмат қилаётган юзлаб имом-хатибларимиз зиммаларидаги масъулиятли вазифаларини сидқидилдан ижтимоий тармоқларда ёритиб бераяптилар.

Уларнинг фидокорона меҳнатлари ҳали кўп бор ўзининг ижобий самарасини кўрсатади иншааллоҳ.

Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.

Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакили Меҳмонхон домла Жабборов





 


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид