«Йил имоми – 2023» кўрик танловининг вилоят босқичи

«Йил имоми – 2023» кўрик танловининг вилоят босқичи

imon.uz 2023-08-23 08:15:27 757

23-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2023» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.


Жиззах вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 13 нафар имом-хатиблар қатнашди. Мусобақада 1-ўрин Зомин тумани «УСМОН ИБН АФФОН» жоме масжиди имом-хатиби Шерзод домла Эшқуловга насиб қилди.


2-ўринга Ш.Рашидов тумани «МУЛЛА ОЛИМ» жоме масжиди имом-хатиби Ўткир домла Ҳошимов,


3-ўринга Жиззах шаҳар «СЎЛОҚЛИ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳосилмурод домла Парманов муносиб кўрилди.


 Вилоят босқичи саволлари 4 та йўналишда бўлиб, унда имомлар 1-тафсир, 2- фиқх, 3-ақоид, 4- ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида тузилган саволлар билан баҳоланди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид