130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
“Мавлоно Мухаммад Шариф” зиёратгоҳи
imon.uz 08-08-2023 1109Ўзбекистонда
мустақилликнинг дастлабки йилларидан бoшлaб аждодларимиздан қолган
тарихий-маданий меросга эътибор кучайди, тарихий ёдгорликлар давлат назоратига
олинди. Тарихимиз, қутлуғ қадамжолар, ҳатто номлари унутилаёзган обидалар
таъмирланди, тикланди.
Юртимиз ҳудудида тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муқаддас масканлар жуда кўп. Ана шундай зиёратгоҳлардан бири, Жиззах вилояти, Φориш тумани, Гараша қишлоғидаги Мавлоно Муҳаммад Шариф ибн Али Асқар муқаддас масканидир.
Ушбу муқаддас масканнинг вужудга келиш тарихи ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Шариф номи билан боғлиқдир. У зот ҳақида бизга қадар жуда кам маълумот етиб келган. Мавлоно Муҳаммад Шариф Хожа Аҳмад Яссавий тариқатининг давомчиси, гарашаликлар шажарасининг асосчиси, диний уламо бўлган бу зотнинг таваллуд топган ва вафот этган саналари аниқ эмас. Шунга қарамасдан, Биз у кишини Аҳмад Яссавийнинг шогирди бўлганлигидан келиб чиқиб, XII-асрда яшаган деб айтишимизга асос бор.
Мазкур
тарихий иншоот 1814-1815 йилларда самарқандлик уста Олимжон ташаббуси ва
бошчилигида 2-2, 2-4 ўлчамдаги пишиқ ғиштлардан қурилган. XIX-аср мобайнида ва
ундан кейинги йилларда, хусусан XX-асрда содир бўлган табиий офатлар, турли ташқи
таъсирлар ва ёдгорликка эътиборсизликлар туфайли зиёратгоҳ нураш холатига келиб
колган.
1989-2003-йилларда
қишлоқ кексалаpи ва оқсoқoллари маслаҳатлашиб, Мавлоно Мухаммад Шариф дафн этилган қабрга мақбара ўрнатиш ва унинг
ёнидаги жомеъ масжидни кайтадан таъмирлаш ишларини бошладилар.
1999 йил 6 майда Жиззах вилоят ҳокимининг “Муҳаммад Шариф хонақосини қайта тиклаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 160-сонли карори эълон килинди.
Ҳозирги
кунда Маданий мерос бошқармаси томонидан зиёратгоҳ ҳолати ўрганилиб, давлат
дастури асосида қайта таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.
Манбаълар
асосида ЎМИ Жиззах вилоят
вакиллиги
матбуот котиби
Оралов Усмонали
тайёрлади