Жиззах вилоятида Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар билан  устозлар томонидан суҳбат ўтказилди.

Жиззах вилоятида Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар билан устозлар томонидан суҳбат ўтказилди.

imon.uz 2023-03-20 03:54:04 211

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла ва бир қатор устозлар иштирокида 1444/2023 йил Рaмaзoн ойида хатмга ўтадиган қориларни аттестациядан ўтказиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Бугун, 2023 йил 20 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг Рамазон ойида Хатми Қуръонларда иштирок этувчи қорилар учун кўрсатма тавсияларини Жиззах вилоятидаги қориларга етказиш мақсадида Тошкент шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом-хатиби Эргашев Муҳаммадий қори ака ҳамда Тошкент шаҳар “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби Супиев Айюбхон домлалар ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакиллигида бўлиб ўтган йиғилишда Жиззах вилоят бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов ҳамда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Рузиев Ботирхон домлалар иштирокида ташкит этилган ушбу йиғилишда Хатми Қуръон бўладиган масжид имом-хатиблари ва Хатми Қуръонга ўтадиган қориларга муфтий ҳазратнинг 15 та банд асосида берган тавсия ва кўрсатмалари атрофлича тушунтирилди ва етказилди.





Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид