АЛЛОҲ КУРИБ ТУРГАНИНИ ҲИС ҚИЛАМАН

АЛЛОҲ КУРИБ ТУРГАНИНИ ҲИС ҚИЛАМАН

imon.uz 15-09-2022 95

Исом ибн Юсуф бир куни Хотамул Асомнинг мажлисига кирди. Сунг эй хотам номоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло куриб турганини ҳис қилиб турасизми? Деди.

Хотамул Асом: ха деди.

У Намозни қандей ўқийсиз? деб суради.

Хотамул Асом бундей деди: «Аллоҳ таолонинг Намозни қоим қилинглар» деган буйругига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман. Қурқув билан юраман. Ният билан Намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуърон ўқийман.

Хуш билан рукуга кетаман. Тавозе билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман. Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо қилиб, намозни якунлайман. Кейин ҳавотир билан нафсимга мурожат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жаҳд билан уринаман.

Бу гапларни эшитган Исом ибн Юсуф «Сиз ҳеч қўрқмай, Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг, деди.


Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид