АЛЛОҲ УЧУН АЛОҚАЛАРНИ БОҒЛАШ

АЛЛОҲ УЧУН АЛОҚАЛАРНИ БОҒЛАШ

imon.uz 2020-08-18 407

Бирор мусулмон билан Аллоҳ таоло розилиги учун суҳбатлашиш ёки уни зиёрат қилиш ҳам ўта фазилатли амаллардандир. Аллоҳ таоло розилигини кўзлашдан мақсад-дунёвий фойдани ўйламасликдир. Инсон, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини истаган ҳолда, ўзини тўғрилаш учун солиҳ бандалар билан алоқа боғласа ёки мусулмоннинг дилини хуш қилиш-Аллоҳ таолони хуш қилиш деб, одамларни зиёрат қилса, ин шаа Аллоҳ, улкан ажру савобга эга бўлади. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким беморни кўргани борса ёки Аллоҳ учун дўстлашган инисини зиёрат қилса, унга (ғойибдан)бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бахтли бўлдинг ва (касал кўргани)боришинг ҳам Аллоҳ розилигида бўлди ва сен жаннат жойларидан бир жойни тайёрлаб қўйдинг”, дейди”.

(Имом Термизий ривояти)

Ушбу ҳадисдан бир мусулмон билан савоб ниятида кўришиш ҳам номаи аъмолда яхшиликнинг зиёда бўлишига сабаб бўлиши маълум бўлади. Лекин, бу ҳукм динига путур етказмайдиган кишилар билан суҳбатлашишга тааллуқли эканини ёдда тутиш даркор. Аксинча, мулоқоти натижасида бирор гуноҳга мубтало бўлиш, ёмон суҳбатидан таъсирланиш, ғийбат қилиш, ғийбатни эшитиш ёки бефойда гаплар натижасида вақтнинг зое бўлиш хавфи бўлса, бундай кишиларни зиёрат қилишдан ёки улар билан суҳбатлашишдан сақланиш даркор.


Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид