БИРИНЧИ САФДА НАМОЗ ЎҚИШ

БИРИНЧИ САФДА НАМОЗ ЎҚИШ

imon.uz 2021-04-20 09:43:31 957

Маълумки, жамоат билан ўқилган намоз, ёлғиз ўқилган намоздан 27 даража фазилатлироқдир. Жамоат намозини биринчи сафда ўқишнинг ажри эса янада кўпроқдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аввалги сафда қандай фазилат борлигини билганингизда ёки билганларида эди, албатта (биринчи саф учун) қуръа ташлаш бўлар эди”, дедилар”. 

(Имом Муслим ривояти)

Бароъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:    

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафга салавот айтадилар”, дедилар”. 

(Имом Аҳмад ривояти)

Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:    

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги сафда намоз ўқувчига уч марта, иккинчи сафда намоз ўқувчига бир марта истиғфор айтар эдилар”. 

(Ибн Можа ривояти)

Шу боис, киши ҳар доим биринчи сафда намоз ўқиш пайида бўлиши лозим. Ҳар сафар ҳам бунинг иложи бўлмаса, доимо биринчи саф фазилатини қўлга киритишни ният қилиш даркор. Шуни унутмаслик керак-ки, биринчи қаторга зўрлик билан ёриб кириш жоиз эмас. Чунки, бунда бошқаларга азият етиб қолиши мумкин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:    

 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бошқаларга азият беришдан қўрқиб, биринчи сафни тарк қилса, Аллоҳ таоло унинг учун аввалги саф ажрини икки баробар қилиб беради”, дедилар”.

(Табароний ривояти) 


Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Миролим Мансур тайёрлади


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид