Фиръавн ва Ҳомон

Фиръавн ва Ҳомон

imon.uz 2020-08-13 531

Фиръавн баъзида Мусо алайҳиссаломнинг гапларини эшитганида, қалби юмшаб, гапларига мойил бўларди. Иймон кетириш истаги туғиларди. Чунки ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг каломи беқиёс таъсирчан, агар тош эшитганида, ундан сут отилиб чиққан бўларди. Фиръавн мана шу ҳолатни вазири Ҳомонга айтганида, у: “Шу кунгача ҳукмдор бўлдинг, энди ҳирқаси ямоқ одамга қул бўлмоқчимисан?”, дер эди.


Шу билан Мусо алайҳиссалом юз кунда иншо этган саройни Ҳомон бир кунда вайрон қиларди.


Эй ғофил инсон! Сенинг ақлинг ҳам ҳою ҳавасга асир бўлган юқоридаги вазир кабидир. Сенинг вужудинг иймон йўлини тўсиб туради. Ҳақнинг дўстлари сенга ўгит айтса, баданинг истакларига тобе ақлинг унинг гапларини таъсирсиз ҳолатга олиб келади. Ақл сенга: “Бу номақбул гапларга қулоқ тутма!”, дейди.


Баъзида ақл бизни ҳақиқат йўлидан адаштиради, илоҳий муҳаббат ва иймонга қарши васвасаларни ичимизда уйғотади. Буни Фузулийнинг мана бу сатрларидан ҳам англаш мумкин:


“Мен ақлдан истайман далолат,

 Ақл менга кўрсатади залолат”.


“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид