130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқ.
Mimon.uz 20-05-2010 537Ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқ. Меҳр-мурувватга ташна,
моддий-маънавий кўмакка муҳтож, ота-онасидан айрилган етимларга икки карра
кўпроқ меҳр улашиш динимизнинг асосий кўрсатмаларидан.
Жиззах вилояти бош имом-хатиби Жабборов Меҳмонхон домла ушбу улуғ
Рамазон ойида бир етим боланинг кўнглига хурсандчилик киргиздилар.
Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: “Мусулмонларнинг уйи ичида энг яхшиси етимга яхши муносабатда бўлинган уйдир. Мусулмонларнинг уйи ичида энг ёмони етимга ёмон муносабатда бўлинган уйдир” (Имом Ибн Можа ривояти).