Хушхабар: Жиззахда «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими

Хушхабар: Жиззахда «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими

imon.uz 27-09-2021 1158

Жорий йилнинг 27 сентябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилаётган «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг Жиззах шаҳридаги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Шайх Алижон қори, Жиззах вилоят бош имом-хатиби Меҳмонхон домлалар ташриф буюриб, ўқув марказини очиб беришди.




Марказдаги ҳар бир гуруҳ талабаларига илк дарсни табаррукан қироат илми устози Алижон қори ўқиб бердилар.


Тадбир сўнггида қироат илми устози Алижон қори Юртбошимиз ҳақларига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда ушбу ўқув марказ очилишида хизмат қилган барча ходимлар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.


Тадбирдан сўнг Шайх Алижон қори ҳамда Меҳмонхон домла устозларимиз қурилаётган «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг янги биносини кўздан кечиришди. Бино қурилишида ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулайликлар яратиш бўйича турли кўрсатма ва маслаҳатлар беришди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид