Хашар-элга ярашар!

Хашар-элга ярашар!

imon.uz 18-03-2023 1020

Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

Эътиборлиси, ободликка қаратилган ҳаракатлар ўзбек халқининг тўю-тантаналари, марака ва турли байрамлари сабабли ҳамда бунёдкорлик ишларида янада яққол кўзга ташланмоқда. Фақат ўзимизгагина хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, хал­қимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади.

Ўзбекистон Мусурмонлар идораси Жиззах вилояти  вакиллиги ҳам ана шундай анъанада иштрок этиб имом-ноиблар ҳамда ваккилик ходимлари томонидан амалга оширилди. Ушбу хашар эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Ходимлар томонидан кўчалар, ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди. 

Жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ҳашар юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.

Шундай экан биз ҳам давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатни, қадриятларимизга бўлган эътиборни қўллаб қувватлаш, ўз Ватани, халқини севишга, кўз қорачиғидек авайлаб асрашга фидойи бўлиб яшашга ўргатишлигимиз керак.






Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид