Кам таъминланган оилаларга Умрага боришга кўмак берилди

Кам таъминланган оилаларга Умрага боришга кўмак берилди

imon.uz 30-03-2023 780

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев 17 феврал куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ташрифи вақтида мадраса талабалари билан учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида сўнгги йилларда Умра ва Ҳаж сафарларига қатнов сони кўпайтирилганини таъкидладилар. Муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Умрага боришга имконияти етмайдиган кам таъминланганлар учун давлат томонидан ёрдам берилиши кераклиги ҳақидаги сўровига жавоб берар эканлар, Президентимиз: "Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли танлов қилиб берсангиз, хоҳлаганингизча ёрдам бераман. Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги албатта ижобат бўлади." деган эдилар давлат. 

Албатта, бу юртимизда инсон қадри нақадар улуғ эканидан далолатдир. Энг муҳими, бу каби хайрли ишлар диёримизда қадрият сифатида эъзозланиб, бугунги кунда энг устувор вазифа сифатида белгиланмоқда.

Ушбу ишлар натижаси ўлароқ куни кеча Жиззах вилоятидан кам таъминланган фуқаролар муборак умра ибодатини адо этиб келишди. Уларни сафар мобайнида яратилган имкониятлардан бағоятда хурсанд эканлигини кўришимиз мумкин бўлади, албатта.

Шу қаторда улар билан суҳбатимиз давомида, юртимиз ва Юртбошимиз ҳаққига кўплаб дуойи хайрлар қилдилар.




Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид