​Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар бўйича

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар бўйича

imon.uz 16-08-2021 522

Шу йил 16 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига гўёки номзодлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Аброр Мухтор Алий  маъқулланди, деган мазмундаги сохта хабар тарқалди.

Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларига кўра, қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Фазилатли муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари узоқ йиллар мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлдилар Аллоҳ таборака ва таолодан сўраймиз. Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин.

Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати ушбу хабар нотўғри экани, унга кўр-кўрона ишониб кетмасликка чақиради. Хабарларни расмий сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олишингизни сўраймиз.

Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган ёлғон хабарларни тарқатмасликка чақирамиз. 

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин! Мархум устозимизни охиратларини обод айласин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид