Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидига илк ғишт қўйилди

Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидига илк ғишт қўйилди

imon.uz 18-06-2019 139

Жорий йилнинг 16 июнь куни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидининг янги биносига ЎМИ раиси ўринбосари Иномов Иброҳим домла ва Жиззах вилояти бош имом-хатиби Жабборов Меҳмонали домла бошчилигида тамал тоши қўйилди. Масжидда қурилиш ишлари ҳомийлар ва тадбиркорлар кумагида амалга оширилади. Қуръони каримда шундай дейилган: لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ ۚ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا ۚ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ “Тақво ва эзгулик асосида қурилган бу жоме масжид ибодат қилишингиз учун муносибдир. Унда покликни хуш кўрадиган кишилар намоз ўқийдилар. Покликка интилувчиларни эса Аллоҳ таоло яхши кўради”. (Тавба сураси, 108-оят) Ҳақ таоло ушбу масжидни обод ва мунаввар айласин! Жиззах вилояти imon.uz матбуот хизмати.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид