Тўрт мазҳаб – саҳобалар йўли

Тўрт мазҳаб – саҳобалар йўли

imon.uz 2021-03-18 11:18:47 456

Мазҳабга эргашиш бошқача тақлид дейилади. Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шарий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда уларни бирини таъйин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. Натижада унинг ҳукмини ечиш учун бутун шаръий далилларни ўрганиб ҳукм чиқаришга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунга ҳар ким қодир бўлмайди. Мана шу сабаблар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соғлом ақл эгаларида мужтаҳид имомларга эргашиш зарур, деган фикр туғилиши табиий бир ҳолдир. Аммо, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қилишда айблаб, уларни гумроҳликда айбловчи тоифалар пайдо бўлганки, уларнинг даъво қилишича мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилишнинг ҳожати йўқ эмиш. Бу тоифа тақлидни ҳаром, ширк, тақлид қилувчиларни эса адашган  гумроҳлар деб номлашгача борадилар. Уларнинг даъвосича ҳар бир инсон ўзи тўғридан-тўғри Қуръони Карим ва ҳадислардан далил олиб амал қилиши керак.

 Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ фиқҳдаги тўрт мазҳаб ҳақида: “Фиқҳдаги тўрт бизга: саҳобаларнинг йўлини; тобеъинларнинг йўлини ҳамда улуғ мужтаҳид имомларнинг йўлини нақл қилади. Бу зотларнинг илми ушбу мазҳаблар замирида нақл қилинган, сақланган, таҳрир ва таҳқиқ қилинган. Ушбу тўрт мазҳабдан бошқаларда саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳидларнинг ишлари ҳақида бизга нақл қиладиган, суянса бўладиган, эътиборга молик бирор китобни учратмаймиз”, деганлар.


Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани

“Яккақайроғоч” жоме масжиди имом-хатиби

Оролов Усмон

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид