УММАТЛАРГА ҲУШ ХАБАР

УММАТЛАРГА ҲУШ ХАБАР

imon.uz 05-02-2020 742

Бисмиллаҳ деб қалам олдим, илҳом  билан,

Ҳамду  сано  чексиз бўлсин, Сенга  АЛЛОҲ.

Қувват  бергин  баён  қилай   Қудратингдан,

Ҳабибингга   саловатлар ,  бўлсин   АЛЛОҲ.

 

Тингланг  мени  аҳли  суннатасли фитрат,

Роббим  қилди  буюк ҳиммат, қилди нусрат,

Ушбу  сийрат ,  қадри қиммат, ол беминнат,

Тинглаганнинг  қалбига нур, бергин АЛЛОҲ.

 

Умид    истар   умид   қилиб ,   дуо   сиздан,

Илҳом  берди   Ҳақни  ёзмоқ , энди  биздан,

Тойдирмасин    барча   қулнитўғри  издан,

Росулингга    муҳаббатлиқилгин  АЛЛОҲ.

 

Энг мороқли чин ривоят, бошлай дўстлар,

Бу сийратдан  чексиз роҳат, олар  хослар,

Тинглаб  ором олсин  энди, қалби рослар,

Бошлай  энди  хато  бўлса, кечир АЛЛОҲ.

 

Баён қилай Росулуллоҳ(С.А.В) сийратидан,

Кўзда  ёшим  тинмай   қолди ,   Қудратидан,

Дил   азобда ,   ошиқ   бўлдим   ҳасратидан,

Буюк  давлат,  Дийдорингни бергин АЛЛОҲ.

 

Ажиб    ҳақни    айтай    сизга,  ушбу  дамда,            

Ором   олсин   кимни   қалбибўлса  ғамда,

Хос   умматлар  Росул  учун,  кўзлар намда,

Биз  фосиқни  кўзларга  ёш , бергин АЛЛОҲ.

 

Хайвон  сифат  бўлди  инсон ,  бир замонда,

Маккадан  бир   Нур   ёғилдиҳар  тамонга,

Бу   қулларни   сақлай   Ўзимдеб  амонда,

Огоҳ   учун   бир  султонниберди  АЛЛОҲ.

 

Замонлар   ўтди   хўб ,  залолат   кунда,

Бардавом    бўлганда ,  не бўлар бунда,

Тиллар  ожиз  бунга ,  англа  эй   банда,

Англашга идрок бер, меҳрибон АЛЛОҲ.

 

Росулим    келмасдан ,   аввалги  холат,

Мушриклар   тўлғаздиерда    разолат,

Золимлар   фахр   деб ,  қилар  залолат,

Барча мазлум пинҳона, дер эди АЛЛОҲ.

 

Мушриклар  кўрарди,  лекин қалби  кўр,

Заифни    эзарди ,  кимки    бўлса    зўр,

Ошкоро     золимлар ,   қўяр   элга   тўр,

Жазо бермай кутарди, Сабрли АЛЛОҲ.

 

Исломдан    аввали ,  кунлик    ишлари,

Худо    керак     бўлса  ,   ясар   ўзлари,

Ясаб  сўнгра   айтар  ,  бор   қайғулари,

Шунда  ҳам  ризқини,  берарди АЛЛОҲ

 

Эшитганлар     лолу ,    қандай      жамият,

Аёлда      қадр      йўқ ,   эрда         ҳамият,

Даюслик      хиёнат  ,    бўлди      рамзият,

Бундай бадхулқликдан, сақлагин АЛЛОҲ.

 

Иблис   хайрон   ҳаттоқилган ишига,

Абрў   билиб  ўз аёлин, берар фахшга,

Пок йўлни айтсин деб, ҳар бир кишига,

Энг афзал  инсонни,  жўнатди  АЛЛОҲ.

 

Кўрганда  кўз  хайрон, ақл ҳам хайрон,

Улар ўйлар бу дам, қил фақат сайрон,

Эҳ  надомад  бўлсин ,  охири   вайрон,

Ҳар ишини бирма бир ёзарди  АЛЛОҲ.

 

Ёзай  десам  барини, вақтга арзимас,

Ибрат   учун  эсладим, бу ёлғон эмас,

Жинси    одам    лекин ,  ахлоқи  эмас,

Илм билан барини, ибрат қил АЛЛОҲ.

 

Қилай  сизга  дилдан,  ростни   ривоят,

Юрардик   бўлмаса ,   Ҳақдан   ҳидоят,

Тангримдан    келдику ,   буюк    иноят,

Ҳабибин  жўнатди ,  раҳмдил  АЛЛОҲ,

 

Келишлари  қанчаларсаодат  бўлди,

Еру  -  кўкда   турли ,   аломат   бўлди,

Росулимдан  ажойиб,  каромат бўлди,

Ўз Нурини кетма кет, ёғдирди АЛЛОҲ.

 

Давоми бор....

 

 

 

Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ”

Жомеъ масжиди, имом ноиби    

 Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид