130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Сийрат
Mimon.uz 2025-11-04 11:15:39 51. Набий алайҳиссаломни барча инсонлардан афзал билиш.
Яъни, ҳар бир мусулмон киши Муҳаммад (с.а.в.)ни инсониятнинг энг афзали, деб эътиқод қилиши лозим.
2. Набий алайҳиссалом ҳақларида доимо одобга риоя қилиш.
3. У зотнинг берган хабарларини тасдиқлаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг берган хабарларини тасдиқлаш ва у зотни ёлғон гапиришдан пок, деб билиш иймон рукнларидан ҳисобланади.
4. У зотнинг кўрсатмаларига эргашиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш у зотнинг феъллари ва сўзларига эргашишни тақозо қилади. Зеро у зотга эргашиш иймоннинг асли экани ва жуда улкан бахту-саодатга сабаб бўлиши Қуръони каримда баён қилиб қўйилган:
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
“Сен: "Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир!, деб айт” деб марҳамар қилинган.
5. Пайдо бўлган масалаларни у зотнинг суннатларига асосан ҳал қилиш.
6. У зотни ҳимоя қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш у зотга бўлган муҳаббатнинг энг улкан аломатларидан ҳисобланади. Тарих китобларида саҳобаларнинг у зотни душман ўқларидан таналари билан тўсганлари баён қилинган. У зот вафотларидан кейин эса душманларнинг бўҳтонларидан у зотнинг пок сийратларини ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмонга лозим бўлади.
7. У зотнинг суннатларини ҳимоя қилиш.
Расулуллоҳнинг суннатларини ҳимоя қилиш, деганда уларни ёдлаш ҳамда бузғунчи ва жоҳилларнинг нотўғри талқин қилишларига қарши курашиш тушунилади.
8. У зотнинг суннатларини ёйиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади.
Аллоҳ таоло барчамизни Мавлуд ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга янада кўпроқ саловатлар айтиб юришимизни насиб этсин! Омин!
