130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир
imon.uz 25-04-2020 8241. Олимни қоралаш у айтаётган ҳақиқатни инкор этишга олиб боради. Чунки бу оддий одамни айблашдек эмас. Мазкур айблов олимнинг шахсияти доирасидан чиқиб, у айтаётган ҳақиқатларни рад қилишга ҳам ўтиб боради. Қурайш мушриклари айни шу усулдан фойдаланишган. Улар исломни эмас, кўпроқ Расулуллоҳ (с.а.в.) шахсиятларини айблашган. Ҳолбуки, пайғамбарликдан аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)ни омонатдор, ростгўй, доно ва ишончли одам деб таърифлашарди. Пайғамбарликдан сўнг нима ўзгарди? Ҳеч нима! У зот ўша-ўша эдилар. Аммо душманлар Пайғамбаримиз (а.с.)ни одамлар кўз ўнгида обрўсизлантира олишса, одамлар у зот айтаётган ҳақиқатни қабул қилмаслигини жуда яхши билишарди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)ни жодугар, фолбин ва мажнун дея айблашди. Бироқ муваффақият қозона олишмади. Бугунги дин душманлари ва фитначиларнинг мақсадлари ҳам шундайдир.
2. Олимни қоралаш илмни қоралаш, демак. Илм Пайғамбаримиз (а.с.)нинг меросларидир. Шундай бўлгач, олимни қоралаш у зотни қоралаш, демак.
3. Уламоларни қоралаш омма олдида уларни қадрсизлантиради. Бу ҳол дин душманларини қувонтиради, аҳоли бирдамлигига зарар етказади. Яқинда араб давлатларидан бирида яшайдиган қандайдир ғаламис уламоларга ҳақоратомуз тил теккизиб. Бугун ижтимоий тармоқларда шу каби фитналар ихтилоф ва фитна чиқариш йўлидаги пухта ўйланган режа асосида олиб борилмоқда. Шу тарзда асрлар оша динимизнинг тотувлик ва бунёдкорликка чорловчи ғоялари асосида маърифат тарқатиб келган уламоларга нисбатан халқ кўнглида ишончсизлик ва ҳурматсизлик кайфиятини уйғотиш пайида бўлишмоқда. Бу ниятларига етгач, ўзларининг бузуқ ақидаларини ҳақиқий ислом сифатида тиқиштиришга уринишади.
4. Уламоларга туҳмат ва бўҳтонлар. Агар сиз қайсидир обрўли уламога таяниб бирор нарса десангиз, ғаразли кучларнинг қўғирчоқ “уламолари” дарҳол инкор қилиб, бу “сарой” олимларининг гапи, уларнинг фатволари олинмайди ёки бу фиқҳ олими, жиҳод олими эмас каби гапларни айтишади. Бундай қонли мафкуранинг барчаси исломга муҳаббат, исломни пешқадам қилиш деган баландпарвоз шиорлар билан ниқобланади. Бироқ, бу шиорларни табиий ҳиссиётсиз тингласангиз, уларнинг ислом ва унинг мақсадлари ҳақидаги тушунчалари ўта тор, беўхшов эканига гувоҳ бўласиз. бироқ амаллари уларнинг ёлғонини билдириб қўяди.
Миролим Мансур таёрлади