“Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилиш шарт” деган даъвога раддия

“Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилиш шарт” деган даъвога раддия

Mimon.uz 16-06-2023 284

  Ижтимоий тармоқларда “Аллоҳ таоло осмонда деб эътиқод килиш шарт” деб даъво киладиган кишилар ҳам учрамоқда. Инсон ўзи тушунмайдиган, ўзи билмайдиган нарсасидан ҳар хил нарсалар топиб, ўзича уни даъво қилиши яхши эмас.   Эътиқодий масалалар билан яхши илмга эга бўлган киши шуғулланса, билганини бошқаларга тарғибот қилса арзийди.Айрим кишиларнинг ўзича диндан, айниқса ақидадан масала қилиб, ҳар хил фикрларни айтиши яхшиликка олиб келмайди.  Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилиш шарт деб даъво қилувчи киши ҳам ўзини ҳам. Бошқаларни ҳам адаштиришдан бошқа ишни қилмайди. 
Биринчидан Аллоҳ таолога макон нисбатини бериш Уни инсонларга ўхшатиш бўлади. Аллоҳ таоло эса ўхшаши, тенги йўқ зот. Бу ҳақда “Қуръони каримда шундай дейилади: Айт: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир. Туғмаган ва туғилмаган. Унга ҳеч ким тенг бўлмаган” (Ихлос сураси, 1-4-оятлар).   
Иккинчидан, Аллоҳ таоло осмонда дейилса унга макон бериб қўйилган бўлади. Маълумки, Аллоҳ таолога макон ва замон нисбати берилмайди. 
“Ақидатут-таҳовия” китобида шундай дейилади: “Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларнинг сўзига ўхшаш гап-сўзлардан тийилади ҳамда Унинг (Аллоҳнинг) сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади”. Шу сабабли “Аллоҳни осмонда деб эътиқод қилиш шарт деган даъвони қилмаслигимиз зарур. 
   Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан Ўз паноҳида асрасин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакили
Меҳмонхон домла Жабборов

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид