АЁЛ..

АЁЛ..

imon.uz 2024-09-19 02:38:37 78

 Аёл қизлигида ота-онасига  жаннат учун эшик бўлади

Далил:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!

(Термизий ривояти.)


 Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.

Далил:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!

(Байҳақий ривояти.)


 Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади. 

Далил:

Муовия ибн Жаммоаҳ  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:

- Онанг борми?- дедилар. У:

- Ҳа,- деган эди:

- Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.

(Насоий ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид