130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш
imon.uz 2024-07-12 01:36:09 294Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Aллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб етади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар йеца ҳам Aллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Aстойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Aлбатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини есласа, надомат қилиб, истиржў (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Aлбатта, биз Aллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Aгар шундай қилса,) ушбу еътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Aгар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Aллоҳ таоло карамидан йироқ емас", деган.
Далил:
Aллоҳ таоло айтади:
“Улар Aллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Aллоҳ ўлдиришни ман етган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Aллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Aллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),
Имом Ғаззолий айтади: “Aйбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга ергашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”
“Фазилатли амаллар” китобидан.