Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (3)

Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (3)

imon.uz 2024-07-26 01:52:22 146

Ваҳоланки, аввалда қишлоқ ёки шаҳарда имомнинг обрўси, таъсири катта бўлган. Намозхонлар ҳам, маҳалладаги бошқа кишилар ҳам унга ҳамма масалаларда мурожаат қилишган, дарду ҳасратларини айтишган. Бир тадқиқотчи ёзганидай, одамлар улов сотиб олишдан тортиб, ўғлини уйлантириш, қизини узатиш, ески самоворини ямаш каби барча масалаларда имом билан маслаҳатлашган (Я. Ковалев, «О магометанских муллах», Казан, 1907, 15-23 стр.). У қишлоқ, маҳаллада енг обрўли, ҳурматли, улуғ киши бўлган. У диний еҳтиёжларни қондирибгина қолмай, ҳамюртларининг ҳамма саволларига жавоб бера олган, ҳамма воқеалардан, қавмнинг барча аъзолари, уларнинг оилавий муаммоларидан яхши хабардор бўлган.


Имомдан ҳамма бараварига қўрққан: у болаларига зулм ўтказган катталарни тергаган, бебош ёшларни одобга чақирган, ахлоқсизларга танбеҳ берган. Имом бир пайтнинг ўзида ахлоқ ҳимоячиси, қози, терговчи, дин арбоби бўлган. Бугунги кунда ахлоқсиз ёшларни тарбияга чақириш, уришган ер-хотинларни яраштириш, маҳалладаги кишилар ўртасини ислоҳ қилиш, ичкиликбозлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, бузуқликларни таг-томири билан тугатишда маҳалла фуқаролар йиғинлари, милиция, посбонлар, фаолларнинг катта ўрдуси ҳам қийналиб қолаётган бир пайтда имомларнинг салоҳияти, обрўси ва таъсир кучини ошириш ҳамон долзарб бўлиб қолаверади.


Замонамиз мусулмонлари қаршисида яна бир хатар борки, бу диний жаҳолатпарастлик туғиб вояга йетказган мутаассибликдир. Дин асосларидан бехабар жоҳил ва нодон кимсалар «бидъатга ўт очиш, Исломга янгилик киритишдан қочиш» баҳонасида асрлар бўйи илм-фан ривожига, ҳар қандай янгилик ва кашфиётга қаршилик қилиб келишди. Масалан, ўн саккизинчи асрга қадар матбаачилик, китоб чоп етишни ҳаром иш, дея баҳолаб келинган. Китобларни осон йўл билан кўпайтириш Ислом таълимотининг аҳамиятини пасайтиради, деб ҳисоблашган. Исломни қабул қилган можористонлик Иброҳим Мутафарриқа 1720 йили Истанбулда Ислом оламидаги илк матбаа дастгоҳини ишга солиб, бу борадаги қарашларни ўзгартира олди.


Наманганлик машҳур маърифатпарвар олим, Наманганда илк босмахона очган Ишоқхон Ибрат ҳам мусулмонлар жоҳиллик ва мутаассиблик туфайли дунё тараққиётидан, фан-техника ютуқларидан орқада қолишаётгани ҳақида «Мезон ул-замон» асарида шундай куюниб ёзади: «Ҳар бир давр-замонда янги-янги нарсалар пайдо бўлади, кашф етилади. Мусулмонлар уларни дин ва замона тарозусида тортиб қабул қилишлари, кераклисидан ўз манфаатлари йўлида бемалол фойдаланишлари керак... Aммо айрим нодон ва жоҳил кимсалар, мутаассиб дин ходимлари ана шу қулайликларни Aллоҳ бандалари учун яратиб қўйганини инкор етиб, уларни ҳаром ёки макруҳ, деб еълон қиладилар ва мусулмонлар орасига низо солиб, уларни тафриқа (бўлиниш)га олиб борадилар... Ўрта Осиёда пайдо бўлган поезд, пароход, машина, тилғироф каби одамлар учун зарур ва фойдали нарсаларни Aллоҳ таоло бандаларига ато етиб турсаю, бизлар жоҳиллигимизга бориб, бу неъматлардан фойдаланишдан бош тортиб турсак, яхши бўладими?.. Мусулмонлар замонни ўзларига мослаштиришни кутиб ўтирмай, ўзлари ўша замоннинг фойдали илмларига мослашсалар яхши бўлмасмикин?..» (Ишоқхон Жунайдуллохожа ўғли Ибрат, «Мезон уз-замон», Наманган, «Ишоқия», 1912 йил, 36-бет.)


Ибратнинг бу ташвишлари ва куюнишлари Ўктабр тўнтаришидан кейин диний-маърифий ислоҳот бошламоқчи бўлган Фитрат, Aбдулла Қодирий, Мунаввар қори Aбдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби илғор фикрли намояндаларнинг қарашларига ҳамоҳангдир. Динга жоҳилона муносабатда бўлиш, мутаассиблик бугунги кунимизда ҳам батамом йўқолмаган. Ҳар бир янгиликни, ҳар бир кашфиётни сўраб-суриштирмай, ҳаром ёки макруҳга чиқариш иллати бугунги айрим дин ходимларига ҳам хослигича қоляпти. Уларнинг иддаоларига қулоқ солсангиз, бутун дунё мусулмонлари ишлатаётган, жумҳур уламолар фойдали деб топган компутор, интернет ва бошқа телекоммуникация воситаларини қўллаш мусулмонга мумкин емас емиш. Уларнинг фикрича, дунёвий билимларни егаллаш, хорижий ўлкаларда таҳсил олиш, ҳатто ўзбек тилидаги диний адабиётлар нашрини кўпайтириш ҳам яхши емас. Чунки хорижда ўқиганларнинг еътиқоди бузилиб кетармиш. Мусулмонга кибернетика, математика, фалакшунослик, биология, физика каби илмлар шарт емасмиш. Она тилида диний адабиётлар кўпайса, оддий халқ ўқиб олиб, чалғиб кетармиш ёки имомларга саволларни кўпайтириб юборар емиш. Бундан ҳам ортиқ маҳдудлик, мутаассиблик бўладими?


Шу жойда атоқли маърифатпарвар олим Ризоуддин ибн Фахриддин асаридан иқтибос келтириш ўринлидир: «Султон Маҳмуд аскарларга янги қоида ишлаб чиқишга ва замонга мувофиқ кийинишга, бошқа давлатларга ўхшаб ҳарбий таълим беришга киришган вақтда Истанбул уламолари бу ислоҳотга дин номидан қарши турдилар... Лекин Султон Маҳмуд динни яхши билганидан ва ҳар бир салла ўраган «олим»нинг ҳайбаракалласига учиб кетавермаганидан ўз сўзининг устидан чиқди, «амри маъруф» ва «наҳий мункар» учун йиғилган Истанбул кўчаларидаги мутаассибларга замбаракнинг оғзини тўғрилаб қўйди... Енг аввало ўзларини дин йўлида қурбон қилишга чоғланган зотлар жуфтакни ростлаб қолдилар.


Бундан олдин Султон Маҳмуд Истанбулда расадхона (обсерватория) бино қилишга киришганида Истанбул уламолари «Расадхоналар барпо қилиш ва ҳикматга (физика, фалакшунослик, риёзиёт ва бошқалар) доир асарларни ўқиш ман қилинади», деб дин номидан фатво беришган. Шу сабабдан Истанбулда бутун дарс «Ҳидоя» билан «Иноя»дан иборат бўлиб қолган еди...


Бу кунларда Бухоро шаҳрининг уламолари янги усул билан болаларга «алифбо» ўқитишни ман қилдилар, шундай мактабларни дин номидан бекитдилар. Кўкраклари, сонлари очиқ ўрус қизларнинг театрларда, сиркларда ўйнашларини мақтаб, таҳсинлар айтиб, сўлакларини оқизишиб томоша қилиб ўтиришда, Ислом вақфларини сотиб йеб, рибо билан муомала қилишда ўзлари учун динда монеълик топмаган бу муборак зотлар болаларга йенгиллик билан ўқиш-ёзишни ўргатадиган бу мактабларнинг очилишида қандай монеълик топишди екан?!» (Ризоуддин ибн Фахриддин, «Жавомеъул-калим», Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2004 йил, 95-бет.)


Замонамизнинг машҳур Ислом олимларидан шайх Юсуф Қарзовий ҳамма нарсани тақиқлашни яхши кўрадиган ва жуда еҳтиёткорлик билан ёндошиш керак бўлган «ҳаром» сўзини суиистеъмол қилувчи дин олимларини кескин танқид қилади: «Бундай кишилар «ҳаром» сўзини кўпинча мутлақо сабабсиз тилга оладилар. Улар наздида телевидение, кино, фотография, аксионерлик жамиятлари, хуллас, ҳамма нарса ҳаром. Умуман, уларнинг бутун ҳаёти ҳаром устига ҳаромдан иборат. Aхир Қуръони карим шундай буюради: «Aллоҳ сизларга йенгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» (Бақара, 185). Юсуф Қарзовий мусулмон арбобларини ҳамиша замон билан баравар қадам ташлашга чақиради.


Aммо бу – мусулмонлар ҳалол-ҳаромни суриштирмай, дуч келган нарсани истеъмол қилаверишсин, дегани емас. Aйниқса, Ислом душманлари мусулмонларга ҳамма томондан зарба беришга уринаётган ҳозирги пайтда уларнинг халқумини, йемагини ҳаром нарсалар билан булғаш режасидан ҳам воз кечмаган. Яна халқумини поклашда, ҳалол-ҳаромни фарқлашда юксак тақво кўрсатаётган диндош биродарларимиздан ўпкаланишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки мўминларнинг енг афзали тақводорларидир. Ҳазрат Умар: «Ҳаромдан қўрқиб шубҳали нарсаларнинг ўнтадан тўққизтасини тарк етар едик», деганлар.


Ҳамма гап ўрта йўлни ушлашда, мутаассиблик, қотиб қолганлик каби қусурларни йўқотишда! Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай ҳадислари бор: «Ислом дини йенгил бир диндир... Дин ишларида ифроту тафритга (ҳаддан ошишу сусткашлик қилишга) берилмасдан, ўртача бир адл йўлни ихтиёр етинглар, комил ибодат қила олмасанглар, шунга яқинроқ равишда ибодат етишга ҳаракат қилинглар» (Имом Муслим, «Саҳиҳ», И жуз).


Бизда еса ҳамма нарсанинг ё у томони, ё бу томони ушлаб олинади. Масалан, масжидларга замонавий кийимларда ёки бошяланг кириб қолган ёшларни олиб кўрайлик. Aтрофдаги пешонаси сажда кўрмаган минглаб «мусулмон»лар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Aммо ана шундай намозхон йигитларга танбеҳ бериш, ўқрайиб қарашлар ҳар қадамда учраб турибди. Ҳатто имомларимиз ўртасида замонавий билимлардан мутлақо бехабар, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар билан қизиқмайдиган, ўз устида ишламайдиган кишилар бор, десак, балки ишонмассиз. Ваҳоланки, Ислом илм-маърифат дини, мусулмон мамлакатлардаги диний арбоблар замонавий илм соҳасида ҳар қандай профессорлар билан бемалол беллаша олишади. Масалан, миср муфтийи доктор Aли Жамаъа ҳам илоҳиёт, ҳам техника фанлари докторидир.


Бугунги кунда Ислом давлатларида яшайдиган мусулмонлар аксарият ҳолларда ўткинчи сиёсий масалаларга маҳлиё бўлиб, ҳаёт-мамотга, Ислом асосларига ва ақидасига дахлдор улкан тамойилларни ўжарларча назар-писанд қилишяпти. Ваҳоланки, уларнинг олдида турган ўша сиёсий масалалар ерта-индин ҳеч нарсага арзимай қолади. Шу ўринда англиялик профессор Тимоти Уинтернинг «ХХИ асрда Ислом» китобидан бир иқтибос келтириб ўтиш зарурга ўхшайди: «Aгар биз дунёда нега бу қадар кўп исломий ҳаракатлар барбод бўлаётгани сабабини англаб йетмоқчи бўлсак, ишни, еҳтимол, уларнинг раҳбарлари исломий бошқарувдаги тўсиқларни муваффақиятли йенгиб ўтишнинг асосий шарти бўлган янги дунёни ақлий билиш қобилиятига ега емаслигини тан олишдан бошлашимизга тўғри келади. Замонавий мафкуралар нима еканини билмайдиган бугунги ашаддий мусулмонлар аслида уларни йенгиш тўғрисида хомхаёл қилишдан нарига ўтмайдилар» (11-бет).

Бу фикрлар нақадар бадхўр ва ёқимсиз бўлмасин, ҳақиқий аҳволни тўла ифодалайдиган аччиқ ҳақиқатдир...


Муаллиф Aҳмад Муҳаммад

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид