КЕМАДАГИ  ДАРВЕШ

КЕМАДАГИ  ДАРВЕШ

imon.uz 25-08-2024 314


Бир дарвеш кемада сайр қилар эди. Юки, ҳеч нарсаси бўлмагани учун хотиржам бир четда тиқилиб олиб ухлар эди. Шу онда кемада бир ҳамён олтин йўқолди. Ҳар тарафни изладилар, ҳар кимни текширдилар аммо тополмадилар. Бир четда беозоргина ухлаётган дарвешни кўрсатиб:


- "Мана шу фақирни ҳам бир текширайликчи, балки у олгандир" деди. Пулини йўқотган, дарвешни уйғотиб:


- "Кемада бир ҳамён олтиним йўқолди. Ҳар кимни текширдик, фақат сен қолдинг. Сени ҳам бир текшириб қўяйлик, устингдагиларни еч!" деди.


Ўғирлик билан айбланиш дарвешга қаттиқ таъсир қилди. Раббисига илтижо қилиб: 


-"Эй Раббим! Бу бечора қулингни ўғирликда айблашмоқдалар. Ўзинг ёрдам бер!" деди. Дарвешнинг дуоси тугар-тугамас, денгизнинг ҳар тарафидан минглаб балиқлар бошларини чиқардилар. Ҳар бирининг оғзида жудаям қимматбаҳо, баҳоси йўқ дурлар бор эди. Дарвеш балиқларнинг оғзидан бир қанча дурларни олиб кеманинг ичига отди. Сўнгра курси (стул)да ўтиргандек ҳавода ўтирди. Кемадагиларга қараб:


- "Қани кетинглар. Мендек йўқсил бир ўғрига ораларингизда жой йўқ. Ҳақ меники бўлсин. Менга Аллоҳга яқин бўлиб, сизлардан узоқ турмоқ маъқул. Чунки У, мени ўғриликда айбламагани каби, ипимни ҳам номарднинг қўлига топшириб қўймайди" деди. Кемадагилар дарвешдан:


- "Эй улуғ зот! 

Бундай юксак мартаба сизга нима учун берилган?" деб сўрадилар. Дарвеш аввал киноя аралаш, уларнинг хатоларини англатиш учун:


- "Бир фақирга туҳмат қилиб, Ҳақ таолони ранжитмаганим учун берилган" деб жавоб берди.


- "Астағфируллоҳ! 

Бир фақирни айблаб, унга туҳмат қилмаганимдан эмас. Маънавий Султонларга кўрсатган ҳурмат ва одобим сабабидан берилди'' деди. 


Кўнгил соҳиби бўлганлар, кеча ва кундузнинг бир-бирларидан узоқлашгани ва айрилгани каби дунёдан шундай узоқдирлар.

Кўнгил соҳиби бўлган хос қулларни айбламоқ, подшоҳни ўғриликда айблаганга ўхшайди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид