"Маънавият соати" доирасида имом-хатиб ва имом ноиблари учун семинар тренинг тарзида маънавий-маърифий тадбир

imon.uz 25-01-2020 692

Бугун 25-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан кеча 24-январь куни бўлиб ўтган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатининг

"Маънавият соати" доирасида жойларда масжид имом-хатиблари иштирокида мазкур мурожаатининг видеотасвирни намойиш этилиб, унда кўтарилган масалаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ташвиқот ишларини амалга ошириш чораларини кўриш максадида имом-хатиб ва имом ноиблари учун семинар тренинг тарзида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний соҳа ходимларининг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошираётган ишларини янада такомиллаштириш, бу борада уларнинг илм ва малакаларини янада оширишдан иборат

Мухтарам президентимиз ўз сўзида:

Азиз дўстлар!

Биз ҳар бир йилга эзгу ният ном берамиз ва ўз олдимизга улкан марраларни қўямиз.

Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади” деган ҳадис билан бошланишида албатта жуда чуқур маъно бор.


ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги imon.uz Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид