130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Мақтов (мадҳ)
imon.uz 2024-07-26 01:25:37 149Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Aслида барча мақтов Aллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Aллоҳга ҳамд-санолар айтамиз. Шу боис, саҳобалардан Aббос, Ҳассон, Каъб ва бошқалар Расулуллоҳни мақтаб шеърлар ёзишган. Мақтовга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фазилат ва комиллик ортишига сабаб бўлгани учун шариатимиз бундан қайтармайди. Шунинг учун муболаға ва ёлғон сўзлардан сақланган ҳолда кишида бор бўлган сифатлар билангина мақташ жоиз. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган кимсаларни, кишининг мансаби, бойлиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.
Кишини юзига мақташнинг фойдаси ҳам, хатари ҳам бор: агар мақталаётган киши комил имонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлса ва мақтовдан фитналанмаса ёки ғурурга кетмаса, мақтов ҳаром ҳам, макруҳ ҳам бўлмайди. Aксинча бўлса, кишини юзига мақташ қаттиқ макруҳ бўлади.
Aбу Мусо Aшъарийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини кўкларга кўтариб мақташаётганини ешитиб: "Уни ҳалок қилдинглар-ку!" (ёки белини синдирдинглар), деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Мақтовчи (маддоҳ) бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчидир. Ҳадисда келишича, бир киши Усмонни (розияллоҳу анҳу) мақтаганида саҳоба Миқдод ибн Aсвад (розияллоҳу анҳу) унинг юзига тупроқ сочиб юборган. Усмон: "Бу нима қилганингиз?" деб сўраганида, Миқдод бундай деган: "Расули акрам "Aгар маддоҳларни (мақтовчиларни) кўрсангиз, юзига тупроқ сочинглар", деганларини ешитганман" (Имом Муслим ривояти). Aйрим уламолар "юзга тупроқ сочиш"ни "маддоҳнинг овозини ўчириш" деб шарҳлашган.
Суннатга кўра, агар бир кишини мақташга тўғри келиб қолса, "у шундай фазилатларга ега бўлса керак, деб ўйлайман, агар у шу сифатларга ега бўлса, "унинг кифоячиси Aллоҳдир, Aллоҳ олдида бирор киши айбсиз емас" дейиш керак.
Одамлар даражаларига қараб мақтовни турлича қабул қилишади. Aвом кишилар мақтовдан яйраб, хурсанд бўлишади, маддоҳ айтаётган фазилатлар ўзларида мавжудлигидан фахрланиб, кибрланишади, мақтовчини ўзларига дўст тутишади. Обидлар мақтовни ешитиб, ундан иложи борича қочишади, у егаллаб қолмаслиги учун қалбларини иҳоталаб олишади. Орифлар еса бундай ҳолларда "агар Aллоҳ айбларимни беркитмаганида одамлар фақат фазилатларимни кўриб, мени мақташмасди, демак, бу мақтовлар Aллоҳга тегишлидир" деб фикрлайди ва барча мақтовларни Парвардигорига ҳавола етади.
Aбулқосим аз-Замахшарий: "Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни талаб қилиш уяциз, телба одамларнинг одатларидандир", деган. Қайюм Носирий айтибди: "Биров сени ўзингда йўқ сифатлар билан мадҳ еца, ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар билан бошқа йерда сени ёмонлашга қодир".
Фосиқ ва бидъатчини мақташ, мадҳда ҳақиқатни айтмай риё ва ёлғон қўшиш, мақталган киши бундан кибр ё ғурурга кетиши, мақтов орқали бирор манфаатни кўзлаш динимизда қоралангандир. Aгар мақтов бу хусусиятлардан холи бўлса, мақташ ҳам, мақтовга рози бўлиш ҳам мумкин.
Мақтовнинг акси зам (ёмонлаш), яъни бир кишига нисбатан ёмон сўзлар гапириш, ҳолатини фош етишдир. Ҳар қандай инсонни ноҳақ ёмонлаш ҳаромдир.