Қуръони  каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.

Қуръони  каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.

imon.uz 2024-08-09 01:35:14 137

1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга  сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.

2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида: «Ва маломатчи нафс билан қасам», деган (2-оят).

Маломатчи нафсдан мурод тақводор мўмин кишининг на-фсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради: гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади. 

Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.

3. Гоҳида «ан-Нафсул амморатул биссуъи» – ёмонликка амр қилувчи нафс бўлиши мумкин. 

 Аллоҳ таоло Юсуф сурасида:   «Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роб-бим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи Зотдир»,  деди»,  деган (53-оят).

Демак, нафс турли ҳолатларда бўлиб туради. Унинг хотир-жам, маломатчи ва ёмонликка буюрувчи ҳолати бор. Гуноҳ, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади ва нуқсонга дучор бўлади. Уни доимий равишда по-клаб ва ўстириб туришга эҳтиёж бор.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид