Рамазон келмоқда

Рамазон келмоқда

imon.uz 01-02-2024 233

Қалблар шодлиги, кўзлар қувончи, диллар ороми, тоатлар гулзори -РАМАЗОН КЕЛМОҚДА 

РАМАЗОНга қанча қолди? 

Наҳотки аввалги рамазон тугаганига бир йил бўлган бўлса? 

Наҳотки умримиз яна бир йилга қисқарган бўлса? 

Рамазон келишига оз вақт қолди, лекин унга орамиздан кимлар ета олар экан? 

Кимлар РАМАЗОНга шодлик билан кириб,имон лаззати, тоат ҳаловати билан якунлар экан 

Аввалги рамазондагиларни кўплари бу рамазонга етиб келмадилар 

Ҳали рамазон ойи кўрингунча яна орамиздан кўплар кетади. 

Лекин кимлар ўшалар? 

Қани энди билганимизда, ўша кунгача тоат гулистонида яшашга улгурардик. Гуноҳларимиздан йиғлаб, икки олам саодатини сўраб олардик. 

Лекин, 

Минг афсус, ўлим соати биздан беркитилди.  

Аммо бизга аломатлари, вақтимиз тугаб қолганлигини ишоралари кўрсатилди 

Аввалги рамазонда масжидда, таровеҳда  кўрганларимиздан баъзиларини бу йил учрата олмасмиз 

Аввалги рамазон ифтор дастурхонида жамланганларни баъзилари бу рамазонда қабр зулматида ётадилар. 

Аввалги ҳайитда бағрингизга босган яқинларингиздан баъзилари бағрига тупроқ босиб ётадилар. 

Бир кун  уларни сафига биз ҳам кирамиз 

Ҳали рамазонлар такрор ва такрор келади 

Лекин уларда биз бўлмаймиз 

Ҳали ҳайитлар яна ва яна келади 

Лекин биз бирор хайитдан бехабарлар оламида бўламиз 

Ҳовлиларимиз безатилиб гулистон бўлади 

Бизнинг уйимиз эса қабристон бўлади 

Ўша кун келишидан аввал тирикликни ғанимат билинг 

Уйғонинг, ғафлат уйқусидан туринг, биродарим... РАМАЗОНга етишни АЛЛОҲДАН сўраб тайёр туринг 

Рамазонда тавба қиларман деманг 

Рамазонда намоз бошлаб, рамазондан ҳижоб киярман ҳали вақт бор, деманг 

РАМАЗОНга 50 кун қолганини биламиз 

Бизга берилган фурсатдан неча кун қолди, билмасмиз 

Ифтор дастурхонлар ёзилишига 30 кун қолганини биламиз 

Лекин Охират дастурхони ёзилишига қанча қолганини билмаймиз 

Бир нарсани аниқ биламиз, шундай рамазонларни бирида биз албатта ЙЎҚ БЎЛАМИЗ 

Ер юзида таровеҳлар ўқилган кунда биз ер тагида бўламиз 

Рамазонни кутиб уйлар безатилган кунда биз қабрда ётамиз 

Келинг, бугун ўша уйимизни безатиб кетамиз! 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид