130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ШАЙТОН ҚОЧИШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ
imon.uz 2025-01-24 01:45:10 7Ҳар қандай ҳолатда осон ва енгил бажариладиган амал ҳақида ўйлаб қолдим. Юрганимда ҳам, ўтирганимда ҳам, ётганимда ҳам, ижтимоий муносабатларда ҳам, сафаримда ҳам муқимлигимда ҳам машаққат туғдирмасин. Ниҳоят топдим, Аллоҳ жалла жалалуҳуни зикр қилиш.
У майин шаббода сингаридир, муздек, зилол сувдек, бирор оғир ҳаракатларсиз, уринишларсиз амалга оширса бўлади. Ҳолбуки бу амал Аллоҳнинг наздида ажри ва савоби буюк ишдир. Қолаверса, юмушингизни тўхтатмайди, балки қувватингизга қувват қўшади. Ҳамда осон ва енгил битиришингизга ёрдам беради.
Масалан, кийимингизни кийяпсиз, тасбеҳ айтишингиз мумкин. Чунки тилнинг ҳаракати энг енгил ва энг осон ҳаракатдир. Яна, инсонлар гапини эшитяпсиз, тилингизни ҳаракатлантиринг ва қалбингизни зикр билан Ҳозирланг. Лекин нодир ҳолатлар ҳам учраб туради, бу пайт тасбеҳ айтиш қийинроқ бўлади. Масалан, таом еяётган чоғингиз фақат дилингиздан зикр қила олишингиз мумкин. Лекин шунда ҳам ҳар луқма орасида ҳамд айтишга эгасиз. Яна, учоқни ёки поездни кутиб терминалда турибсиз, тасбеҳ билан тилингизни намлантириб туришингиз осон. Яна, бирор байрам, тан-таналарда иштирок этяпсиз, нафсингизни Аллоҳнинг таҳлили ва тасбеҳи билан банд қилинг. Ўша пайтда замон ва макон Унинг зикри билан тўлиб-тошсин. Сиз эса Роббул оламин ҳузурида энг саодатли банда бўласиз. Сизни машғул бўлиб турган амалингиздан чалғитмай, балки унга енгиллик ва осонлик туҳфа этадиган бирор иш-ҳаракат йўқ. Фақатгина, Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш неъмати бундан мустасно.
Масалан, намоз. Унинг ҳолатлари, вақтлари, кайфияти мавжуд. Рўза эса кўпчиликка қийин туюлади. Садақага ҳамма ҳам қодир эмас. Аммо Аллоҳнинг зикри билан тасбеҳ айтишга келсак, у Аллоҳнинг жаннатидир. Уни Ўзига яқин бандаларига тақдим қилгандир, хоҳлаганлар кирсин. Унинг зикридан мосуво бўлганлар, ана ўшалар бахтсиз кимсалардир. Асл гап Аллоҳ кимни муваффақ қилганида бўлиб, кимни тасбеҳ ва зикри учун муваффақ қилса, батаҳқиқ, унга жаннатул фирдавснинг калитини берибди.
اللهم أعني على ذكرك و شكرك وحسن عبادتك
“Эй Аллоҳим, бизга зикринг, шукринг ва чиройли ибодатинг сари ёрдам бер”.
"Ниҳоят, саодатни топадим" китобидан.
Миролим Мансур