130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Шеърият
Mimon.uz 2020-12-17 01:37:35 595Боқий Зот бандасин азиз этганда,
Мақсуди Аллоҳга юзланди гўё.
Шайтону, шаҳватлар яшаган дунё,
Оёғин остида хорланди гўё.
Расуллар Олий ишқ оловин ёқди,
Валийлар қалбидан гўзаллик оқди.
Содиқлар, солиҳлар, юсуфий дийдор,
Муҳаббат нуридан камалак тақди.
Боқий Зот томонга қурилган Кўприк,
Мўминлар қалбида боқий нур эрур.
Имонла нурланган амаллар тирик,
Устозни йўқламоқ йўлчи нур эрур.
Абдумутал Отабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти вакили ўринбосари
