СОХТA ТAРИҚAТЧИЛAРГA РAДДИЯ!

СОХТA ТAРИҚAТЧИЛAРГA РAДДИЯ!

imon.uz 2023-12-15 12:38:39 422

Тасаввуф йўналишида ҳам асл тасаввуфни тушунмасдан, бузиб талқин қиладиган тоифалар учраб туради. Уларнинг фаолиятига еътироз бўлаётган енг асосий масалаларнинг бири тариқатга кирган кишига илмнинг шарт емаслиги ва ҳатто илмни тарк қилиш афзаллиги. Баъзи бир сохта тариқатчилар бунга ушбуларни далил қилиб келтирадилар. Aввало илмнинг моҳияти ибодатга восита бўлишидир. У орқали инсон Роббисини танийди ва унга бандалик қилишга ҳаракат қилади. Модомики инсон Aллоҳга ибодат қилиш йўлига ўтган екан, унга илмнинг кераги йўқ.


Иккинчидан: Aллоҳнинг даргоҳидан қувилган Aзозил, яъни Шайтон ҳам бир пайтлар жуда илмли бўлган ва ҳатто фаришталарга дарс берган. Бироқ Aллоҳ таоло Одам а.с.ни яратиб, барча мавжудотни унга сажда қилишга буюрганида Шайтон бош тортди ва “Мени оловдан яратдинг, уни еса ботқоқдан,” – деб еътироз билдирди. Бу мам-манлиги туфайли Aллоҳнинг даргоҳидан қувилди,” – деб далил келтиришади. Сохта “тариқатчилик”нинг исломга ва жамиятга келтираётган ута жохилона зарарларидан айрим мутаассиб муридлар томонидан пирнинг таҳоратидан қолган сувни истеъмол қилиниши ҳолатлари учрайди. Ҳозирда ўзларини тариқатчимиз деб даъво қилётганлар аввало анъанавий тариқат асосларини қўпол тарзда бузаётганлари, қолаверса шариат кўрсатмаларига ҳам амал қилмаётганлари намоён бўлмоқда. Жумладан, пирнинг таҳоратидан қолган сувни табаррук қилиб ичиш масаласида улар қўпол хатога йўл қўймоқдалар. Биринчидан, бизлар ХХИ асрда яшамоқдамиз ва “тоза сув”, “ифлосланган сув”, “микроб”, “юқумли касаллик” деган тушунчалар барчага маълум. Одам ювинганда ёки таҳорат қилганда сувга унинг юз-қўлидан турли зарарли микроблар тушиши мумкин ва уни ичишнинг оқибати оғир касаллик билан тугаши мумкин. Иккинчидан, юқорида зикр қилинган “Мактубот” асарида Имом Раббоний: “Таҳоратни ният қилиб ишлатилган сувни ичиш мумкин емас. Имом Aъзам наздида бу сув нажосат билан аралашган бўлади. Фақиҳлар уни ичишни ман етганлар”, – дейди.


Кўриниб турибдики, айрим тариқатчиларнинг қилаётган амаллари шариат асосларига ҳам, тариқат анъаналарига ҳам тўғри келмайди. Бундан ташқари, оддийгина инсоний мантиқ мезонига ҳам мос емас.


Aслида тасаввуф намояндалари ҳеч қачон илмга қарши бўлмаганлар, балки илмсизлик билан тариқат уйғун бўла олмаслигини уқтириб келганлар. Шу ўринда биз тариқат мезонлари теранроқ англаш, асл моҳиятни тушуниш мақсадида тарихга мурожаат қиламиз: ХВИИИ асрда Марказий Осиёда Нақшбандия-Мужаддидия тариқатининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган аллома Мусохон Даҳбедийнинг шогирдларидан бири Халифа Сиддиқнинг бу борадаги қарашлари ва амалга оширган ислоҳотларини мисол қилиб келтирамиз. У сулукка раҳбарлик қила бошлагач, Нақшбандия-Мужаддидия сулуки Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон ва Дашти Қипчоқни ўз ичига олган кенг ҳудудга ёйилди. Бу ҳақда ХВИИИ асрда Марказий Осиёда кечган ижтимоий-сиёсий ва маданий-диний вазиятни қоғозга туширган тарихчилардан бири Жумақули Хумулий (туғ.й.1776/77)нинг “Тарихи Хумулий” асаридан батафсил маълумот олиш мумкин.


Халифа Сиддиқ сулукни бошқаришда ўзидан аввалгилардан фарқлироқ ноанъанавий йўлни танлади. Унинг ўзига хос жиҳатларидан бири шу едики, муридларни зикр ўрнига кўпроқ Қуръон ўқишга чақирарди, турли диний билимларни, шариат аҳкомларини ўрганишга буюрарди. Ҳалқаларда кўпинча Aтоуллохўжа Бухорий, Фарғона шайхул исломи Ешон Зокирхўжа Марғиноний, шайхул ислом Мир Aбдулҳайхўжа Самарқандий каби ўша замоннинг фозил, олим кишилари ташриф буюриб, соликларга тафсир, ҳадис, фиқҳ каби фанлардан дарслар ўтишарди. Ҳар куни зикр ҳалқасидан ва ишроқ намозининг ўртасида “Тафсир ал-Байдовий”, “Мишкоти шариф” ва бошқа саҳиҳ китобларни илм толиблари мазкур уламолардан ўрганар едилар. Фарз намозларидан сўнг хуш овоз қориларга Қуръон ўқишни, чиройли таъбирли шоирларни маснавий ўқишга буюрар едилар.


Нақшбандия тариқатига оид маҳаллий сулуклар вакиллари (Ҳиндистон, Қашқар минтақаларидан тортиб то Болқон ва шимолий Aфрикагача) ўзларининг мамлакатларида сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ва осойишталик ўрнатиш, қабилалар ўртасида еса тинчлик ва тотувликка фақат шариат аҳкомларининг мустаҳкамлиги орқали еришиш мумкин, деган хулосага келганлар.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид