Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз

Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз

Mimon.uz 2025-10-27 01:01:19 2

Бу йил юртимиздан ҳажга борган юртдошларимиз Арафот водийсида муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларида юртга қайтгач, «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз» деган эзгу ташаббусни илгари сурган эдилар.

Бугун 23 октябръ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманига ташриф буюирдилар, Туман ҳожилари, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари,отинойилар билан биргаликда Муруват ва саҳоват уйлари, муоммоли хонадонларга, оилаларга кириб боришди. Ташаббус доирасида жойлардаги юзга яқин ижтимоий ва маънавий кўмакка муҳтож хонадон холидан хабар олиниб, маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ажрим ёқасида турган оилалар сақлаб қолиниб, уларга оила мустаҳкамлиги бўйича тушунчалар берилди, ёшларга панду насиҳатлар қилинди. 

Ҳожилар иштирокида ўтказилаётган бундай эзгу тадбирлар туфайли моддий-маънавий кўмакка муҳтож оилалар вакиллари, бемор фуқаролар ўзларининг ёлғиз эмасликларини, давлатимиз, халқимиз ҳар доим улар билан елкадош эканини теран ҳис этишмоқда.



Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид